Қозоғистоннинг Самара—Чимкент автомобиль йўлида тўхтаб қолган автобусдан яна бир гуруҳ ўзбекистонлик йўловчилар эвакуация қилинди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.
11 январь куни ушбу автомобиль йўлида қолиб кетган икки автобусдан жами 69 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинганди.
Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, 12 январь куни Самара—Чимкент автомобиль йўлининг 819-километрида Краснодар—Сариоғоч йўналишида ҳаракатланаётган, автобус носозлик — кучли совуқ туфайли дизель ёнилғисининг музлаши сабаб тўхтаб қолган.
Автобусда 31 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган. Йўловчилар Ақтўбе вилоятининг Хромтау тумани қутқарувчилари томонидан Хромтау шаҳридаги Шерхон кемпингига етказган. Жабрланганлар йўқ, фуқаролар иссиқлик билан таъминланган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)