Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида 9 февраль куни ёнғин содир бўлди. Бу ҳақида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Тўрткўл туманида ёнғин бўлаётгани бўйича хабар тарқалган. Хабар бўйича ФВБнинг Тўрткўл тумани бўлими ходимлари воқеа жойига бориб, оловни бартараф қилган.
Ёнғиннинг юзага келиши Амударё дарёси бўйидаги Хоразм вилояти билан чегарадош ҳудудда қуриган ўт-чўпларда ёнғин юзага келиши сабаб бўлган. Воқеа сабаб ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва вафот этмаган.
Изоҳ (0)