Сурхондарё вилояти Шеробод туманида 10 февраль куни ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, соат 15:32 да “Шербой Шахзод” МЧЖга қарашли 3 та қурилиш материаллари савдо дўконларининг 75 квадрат/метр майдонида ёнғин содир бўлган.
Воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари соат 15:36 да етиб бориб, соат 16:10 да батамом ўчирилган. Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ёнғин қутқарувчиларининг саъй-ҳаракатлари натижасида 800 квадрат/метр жой сақлаб қолинган. Воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарияти ва тегишли масъуллар етиб борган.
Мавзуга доир: Қашқадарёда савдо растаси ва банкомат ёниб кетди
Изоҳ (0)