Евроҳудудда инфляция 2023 йил январь ойида 2022 йилнинг шу ойига нисбатан 8,6 фоизни ташкил этди. Рақамлар мутахассислар прогноз қилганидан бироз кўпроқ. Бу ҳақда Европа Иттифоқи статистика органи — Евростат хабар бермоқда.
Инфляция 2022 йил декабрига нисбатан 0,6 фоиз даражага камайди. Таққослаш учун: 2022 йил январь ойида йиллик инфляция 5,1 фоизни ташкил этганди.
Евроҳудуддаги инфляция январь ойида 2022 йилнинг июнь ойидан бери етти ойлик энг паст кўрсаткичда бўлди. Нархларнинг ўсиши кетма-кет учинчи ой секинлашди.
ЕИда энг юқори инфляция Венгрияда (26,2 фоиз), энг пасти эса Люксембург (5,8 фоиз) ва Испанияда (5,9 фоиз) бўлиб турибди.
2023 йил январь ойида энергия ресурслари нархи ўтган йилга нисбатан 18,9 фоизга юқори бўлди. Лекин бу ҳали ҳам декабрь ойига нисбатан сезиларли даражада кичикроқ ўсиш бўлиб, ўшанда нархлар йиллик ҳисобда 25,5 фоиз юқори бўлганди.
Изоҳ (0)