Ўтган ойда “Солиқ” мобил иловаси орқали 37,2 миллионта кешбэк суммаси 105 млрд сўм бўлган харид чеклари рўйхатдан ўтказилган.
Январь ойида чеклари энг кўп рўйхатдан ўтказилган компаниялар орасида Korzinka етакчилик қилмоқда — 2,6 миллионта чек. Korzinka’дан сотиб олинган маҳсулотларга 3,7 млрд сўм кешбэк берилган.
Иккинчи ўринда Havas чеклари (1,3 миллионта, кешбэк суммаси 703,1 млн сўм) қайд этилган бўлса, UNG Petro чеклари (594,5 минг та чек, кешбэк суммаси 2,7 млрд сўм) учинчи бўлган.
Бундан ташқари чеклари энг кўп рўйхатдан ўтказилган компаниялар орасида KFC ва EVOS ресторанлар тармоғи ҳам бор.
Изоҳ (0)