Тошкентда бир гуруҳ шахслар Умрага авиачипта олмоқчи бўлган 50 кишининг пулини фирибгарлик билан қўлга киритди
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, фуқаро Ж.Р. ва бошқалар “И.Т.” ва “Т.А.” МЧЖ раҳбарларининг ишончига кириб, ушбу МЧЖлар томонидан 50 нафар фуқарони Умра сафарига юбориш учун Тошкент—Кувайт—Мадина йўналиши бўйича авиачипталарни банд қилишга ёрдам бериш эвазига олдиндан тўлов сифатида жами 10 000 долларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)