“Ўзгидромет” дам олиш кунлари ҳарорат кескин пасайишидан огоҳлантирди.
Маълум қилинишича, 24 февраль куни Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига, 25—26 февраль кунлари республиканинг барча ҳудудларига Россиянинг Европа қисмидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.
24 февралда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, 25 февралда республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), тоғолди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида кучли бўлади.
24—25 февралда республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин.
25—26 февралда ҳарорат кечалари 0-5 даражагача совуқ, республика шимолида 5-10 даражагача совуқ бўлиши, кундуз кунлари ҳарорат қисқа муддатга пасайиб, 0-5 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)