Тошкент шаҳри Яккасарой туманида кекса аёл 9 ёшли болани қоронғи жойга олиб боргани тўғрисида хабарлар тарқалди. Пойтахт ИИББ ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Унга кўра, 17 февраль куни кекса ёшдаги аёл боладан қўлидаги халталарни кўтаришда ёрдам беришини сўраган. Вояга етмаган А.А. кекса аёлга халталарини кўтаришда ёрдамлашиб, 71-уйнинг олдига борганида номаълум эркакни кўриб қолган.
Бола қоронғи бўлиб қолгани сабабли уйга кетишини билдириб, қўлидаги халталарни ерга қўйиб, уйи томон югуриб кетган. Кекса аёл ва номаълум эркак томонидан унга нисбатан ҳеч қандай ноқонуний ҳаракатлар содир этилмагани аниқланган.
Ҳозирда вояга етмаган А.А. ота-онаси билан бирга соғ ҳолатда.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан текширув ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)