Фарғона туманида 10 февраль куни ўтказилган тезкор қидирувда қизларга ноқонуний диний билим бериб келаётган аёл ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, “Чимён” маҳалласи ҳудудида яшовчи Э.Ф. исмли аёл 2022 йилнинг август ойидан буён 2 нафар вояга етмаган қизга ноқонуний диний таълим бериб келаётгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддаси (диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Э.Ф.га нисбатан суд томонидан БҲМнинг 3 баробари (900 минг сўм) миқдорда жарима жазоси тайинланди.
Изоҳ (0)