Ўзбекистонда маҳкумларни шартли озод қилиш ва белгиланган жазони енгилроғи билан алмаштириш муддати узайтирилмоқда.
Қонунчилик палатаси йиғилишида муҳокама қилинган қонун лойиҳасига кўра, Жиноят ва Жиноят-ижроия кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Унга кўра:
- оғир ва ўта оғир жиноят содир қилган шахсларнинг жазони ўташ муддатидан илгари шартли озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш муддати узайтирилмоқда;
- оғир жиноятлар учун жазонинг камида ярмини ўтаганидан сўнг, ўта оғир жиноятлар учун эса камида 2/3 қисмини ўтаганидан сўнг қўлланилиши белгиланмоқда.
Шунингдек, жазони ижро этиш муассасаси ҳудудини ўзбошимчалик билан ташлаб кетган деб топиш муддати 24 соатдан 12 соатга қисқартирилмоқда.
Изоҳ (0)