Тошкент шаҳри Бектемир туманида 2022 йил 1 ноябрь куни хотинини пичоқлаб ўлдирган эркак қамалди. Бу ҳақда “UzReport” хабар берди.
Қайд этилишича, мунтазам жанжаллар туфайли аёл ота-онасининг уйига кетиб қолган. Эркак хотинининг телефонидаги бегона рақамлардан шубҳаланиб, у билан гаплашиш мақсадида қайнатасининг уйига борган.
Шу пайтда қўлидаги ошхона пичоғи билан аёлни пичоқлаган. Шундан сўнг эркак содир этган жиноятини тан олиш мақсадида ички ишларга мурожаат қилган. Аёл эса олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.
Судланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган ва унга 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Шу билан бирга, Бектемир тумани ички ишлар бўлими бошлиғи номига хусусий ажрим чиқарилган.
Изоҳ (0)