Daryo

Ички ишлар вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди

У бир вақтнинг ўзида Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи ҳам ҳисобланади

1 дақиқа ўқиш33 237 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистон Президентининг 22 февралдаги қарорига асосан полковник Шавкат Раҳмонов ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Фото: “Дарё”/ Раҳмонжон Мамадалиев

Тайинловга қадар Шавкат Раҳмонов Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, ундан олдин эса Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи лавозимларида хизмат қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил октябрда ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилганди. Ўшанда Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирига ўринбосар, Сирдарё, Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ИИБ бошлиқларига ўринбосарлар тайинланганди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар