Ўзбекистон Президентининг тегишли фармонига асосан 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси Салом Самадов бош прокурорнинг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Салом Самадов тайинловга қадар Қашқадарё вилояти прокурори лавозимида ишлаган.
Салом Самадов 1963 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 1990 йилда Харков юридик институтини тамомлаган.
Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1990 йилда Бухоро вилояти Ф.Хўжаев туман прокуратурасида бошлаб, Бухоро ва Навоий вилоятлари прокуратуралари органларида турли лавозимларда, 2005 йилдан бошлаб, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари, Хатирчи ва Кармана туманлари прокурори, Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилояти прокурори, Ўзбекистон Республикаси президенти давлат маслаҳатчисининг ўринбосари, биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил декабрь охирларида Тошкент шаҳар прокурори лавозимида ишлаб келган Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.
Изоҳ (0)