Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги қатор маҳаллаларда 22 февраль куни газ таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, “Чамбил” маҳалласида ерости ўрта босимли газ қувурига шикаст етказилган. Ҳозирда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда ва носозлик бартараф этилгач, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Носозлик сабабли “Ҳамза”, “Ибн Сино”, “Тошкент”, “А.Қаҳҳор”, “А.Авлоний”, “Янгиҳаёт”, “Муса Жалил”, “Чамбил”, “И.Каримов” ва “Ҳилол” МФЙлардаги 5 минг 278 та кўп қаватли хонадон, 1024 та ҳовли-уй хонадонлар ҳамда 52 та улгуржи истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилган.
Изоҳ (0)