Тошкент шаҳрининг икки тумани айрим ҳудудларида 21 февраль куни вақтинча газ таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Мирзо Улуғбек тумани “Мевазор” МФЙ ҳудудидан ўтган ерости Д-114 ммли юқори босим газ қувурида газ сизиб чиқиши аниқланган ва ҳолатини бартараф этиш ишлари режалаштирилган. Шу туфайли 21 февраль куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар туманнинг қуйидаги истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Аҳоли истеъмолчилари:
- “Мевазор” МФЙдаги 122 та уй хўжаликларида;
- Геологлар кўчасидаги 149 та уй хўжаликларида;
- Гулзор кўчасидаги 150 та уй хўжаликларида;
- Тонг кўчасидаги 148 та уй хўжаликларида;
- Узумзор кўчасидаги 151 та уй хўжаликларида;
- Минг ўрик кўчасидаги 139 та уй хўжаликларида;
- Олмазор кўчасидаги 158 та уй хўжаликларида.
Улгуржи истеъмолчилар:
- “Мевазор” МФЙдаги 3 та;
- Геологлар кўчасидаги 3 та;
- Гулзор кўчасидаги 3 та;
- Тонг кўчасидаги 2 та;
- Узумзор кўчасидаги 1 та;
- Минг ўрик кўчасидаги 4 та;
- Олмазор кўчасидаги 7 та.
Шунингдек, Чилонзор тумани “Лутфий” МФЙ, Лутфий кўчаси 93—94-уйлар оралиғидаги ерости Д-108 ммли ўрта босимли газ қувурида газ сизиб чиқиши аниқланган ҳамда ҳолатини бартараф этиш ишлари режалаштирилган. Шу туфайли 21 февраль куни соат 11:00 дан 18:00 га қадар туманининг қуйидаги истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Аҳоли истеъмолчилари:
- “Лутфий” МФЙдаги 378 та уй хўжаликларида ҳамда 2 та кўп қаватли уйлардаги жами 98 та аҳоли хонадонларида;
- “1-Қатортол” МФЙдаги 356 та уй хўжаликларида ва 2 та кўп қаватли уйлардаги жами 128 та аҳоли хонадонларида;
- “Нафосат”, “Диёр” МФЙлардаги 58 та кўп қаватли уйлардаги жами 2 298 та аҳоли хонадонларида;
- “Қатортол” ва “Чўпон ота” МФЙлардаги 48 та кўп қаватли уйлардаги 1 896 та аҳоли хонадонлардида;
- “Боғзор”, “Оқтепа” МФЙлардаги 64 та кўп қаватли уйлардаги 2 682 та аҳоли хонадонларида.
Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари якунлангач табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Изоҳ (0)