Ўзбекистонда нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида ҳам аномал совуқ давридаги иш ҳақи сақлаб қолинади. Бу ҳақда Мактабгача таълим агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, аномал совуқ даврида мактабгача таълим ташкилотлари вақтинча таътилга чиққан. Ушбу таътил даврида МТТда фаолият юритаётган барча ходимлар учун иш ҳақи тўловлари амалдагидек сақлаб қолиниши маълум қилинганди.
Қайд этилишича, ҳозирда Мактабгача таълим агентлиги давлат хусусий-шерикчилик ҳамда оилавий мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг ҳам мазкур даврдаги ойлик иш ҳақлари сақлаб қолиниши борасида тегишли чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
Изоҳ (0)