• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россия 2030 йилгача Беларусни тўлиқ эгаллашни режалаштирган: ОАВ Кремлнинг махфий ҳужжатларини қўлга киритди

    Бир гуруҳ журналистлар Россия ҳукуматининг “Россия Федерациясининг Беларусь йўналишидаги стратегик мақсадлари” номли ички ҳужжатни қўлга киритди. Ҳужжатга кўра, Кремл 2030 йилгача Беларуснинг сиёсати, иқтисодиёти ва ҳарбий салоҳиятини тўлиқ назоратга олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Досе” маркази хабар берди. Суриштирувда ушбу марказдан ташқари Süddeutsche Zeitung, WDR, NDR, Yahoo News, Delfi Eesti, Expressen ва Independent нашрлари, ВSquare ва Fronstory лойиҳалари ҳамда Беларусь суриштирув маркази иштирок этган.

    Фото: Getty Images

    Режа 2021 йилда ишлаб чиқилган. Ҳужжатда Россия расмийларининг Беларусдаги сиёсий, мудофаа, савдо ва ижтимоий мақсадлари баён этилган 17 та саҳифа мавжуд. Улар қисқа муддатли (2022 йилгача), ўрта муддатли (2025 йилгача) ва узоқ муддатли (2030 йилгача) даврларга бўлинади.

    Шундай қилиб, 2030 йилга келиб, Россия ҳукумати Беларусь қонунчилигини рус тилига мослаштиришни, республиканинг ташқи сиёсатини назорат қилишни ва уни RF манфаатларига мувофиқ бошқаришни, мамлакатда ҳарбий иштирокини кенгайтиришни, Россия ОАВлари сонини кўпайтириш орқали ахборот маконини бўйсундириш, рус тилининг Беларусь тилидан устунлигига эришиш, шунингдек, “интеграциядан манфаатдор руслар қатламини яратиш учун” Беларусь фуқароларига Россия паспортларини беришнинг соддалаштирилган тартибини жорий этишни режалаштирмоқда. 

    Бундан ташқари, Россия ҳукумати Беларуснинг илм-фан ва таълими орқали ўз таъсирини ёйишни кутган. Айнан шу мақсадда бутун мамлакат бўйлаб Россиянинг “Ягона давлат имтиҳони”ни топшириш пунктларини очиш, шунингдек, Беларуснинг Могилев, Гродно ва Витебске шаҳарларида бир нечта фан ва маданият марказларини яратиш режалаштирилганди.

    Суриштирувга кўра, Россия ҳукумати ўз режаларини, жумладан 1999 йилда Россия ва Беларусь раҳбарияти томонидан имзоланган Иттифоқ давлати тўғрисидаги шартнома орқали амалга оширмоқчи бўлган. Бу борадаги музокаралар йигирма йил давом этди. 2019 йилда мамлакатлар пул-кредит сиёсати ва солиқ қонунчилигини уйғунлаштириш каби иқтисодий масалаларга оид 28 та иттифоқ дастури бўйича келишиб олгани эълон қилинди.

    Таъкидланишича, режани ишлаб чиқишда РФ Қуролли кучлари Бош штаби, Бош разведка бошқармаси (ГРУ), Ташқи разведка хизмати (СВР), Федерал хавсизлик хизмати (ФСБ) ходимлари ва президент маъмуриятидан Алексей Филатов бошчилигидаги президентнинг чегара бўйича ҳамкорлик бўлими ходимлари иштирок этган. Филатов Жанубий Осетия ва Абхазияда Кремл манфаатларини ҳимоя қилган, шунингдек, ўзини ўзи республика деб эълон қилган Донецк ва Луганск билан гуманитар ва сиёсий ҳамкорликни назорат қилган шахс ҳисобланади, дея қайд этди “Досе” маркази.

    Журналистлар ҳужжатни ташқи экспертларга кўрсатди, улар бу ҳужжат ишончли кўринаётгани ва жиддий қабул қилиниши кераклигини тасдиқлади. Хусусан, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотидаги АҚШ элчиси Майкл Карпентер шундай фикр билдирди: “Россиянинг Беларусга нисбатан мақсадлари Украинага нисбатан мақсадлари билан бир хил, фақат Беларусда Россия урушга эмас, мажбурлашга таянади”, — дейди у.

    21.02.2023, 14:03   Изоҳ (0)   8493
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Япониядаги соҳилда шубҳали темир шар топилди (видео)

    21.02.2023, 13:02

    “Путин тинчликни хоҳламайди, у янги урушни режалаштирмоқда” — НАТО бош котиби

    21.02.2023, 13:01

    Хитой ТИВ “бугун —Украина, эртага — Тайван” деган баёнотларни бас қилишга чақирди

    21.02.2023, 12:50

    Украина бир йил ичида Ғарб ваъда қилган пулнинг фақат ярмини олди — таҳлилчилар

    21.02.2023, 10:36

    Уч авиаҳалокат: йўлдан адашган Ливия самолётининг уриб туширилиши, хатолик сабаб Цюрихда портлаган борт ва Венесуэлада қояга урилган лайнер. Кун хронологиясида 21

    21.02.2023, 10:06

    Трамп сайловда ғалаба қозонса, зудлик билан Путин ва Зеленскийга қўнғироқ қилишга ваъда берди

    21.02.2023, 09:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.