• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Уч авиаҳалокат: йўлдан адашган Ливия самолётининг уриб туширилиши, хатолик сабаб Цюрихда портлаган борт ва Венесуэлада қояга урилган лайнер. Кун хронологиясида 21 февраль

    21 февраль санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан йўлдан адашганителеканалимолётининг Исроил томонидан уриб туширилиши, Цюрихда террорчилар томонидан портлатилган самолёт ҳамда Венесуэлада қояга урилган самолёт оид фактлар ўрин олган.

    Йўлдан адашгани Ливия самолётининг Исроил томонидан уриб туширилиши

    1973 йил 21 февраль куни Мисрнинг Исмоилия шаҳри яқинида Исроил Ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли қирувчи самолётлар ҳужуми оқибатида Boeing 727 йўловчи ташувчи самолёти ҳалокатга учраган ва оқибатда бортда бўлган 108 киши ҳалок бўлганди.

    Фото: Huffpost

    Самолёт Триполи—Бинғози—Қоҳира—Искандария—Баҳрайн йўналиши бўйича рейсни амалга оширган бўлиб, ҳаво кемасини турли давлатлардан бўлган экипаж жамоаси бошқариб борарди: командир ва бортмуҳандис — франциялик, иккинчи учувчи — Ливия фуқароси. Boeing соат 12:00 Бинғози аэропортига қўнади, у ерда бироз тургач, Қоҳира томон парвозини давом эттира бошлайди. Авиалайнер бортида 104 нафар йўловчи ҳамда экипажнинг 9 аъзоси бор эди.

    Қоҳирага яқинлашган вақтида самолёт қуюқ туман ва чанг бўронига дуч келади, шу сабабли учувчилар фақат ускуналарга қараб, йўналишни олишга мажбур бўлган. Бу ҳам етмаганидек, кучли шамол ҳам эса бошлаган. Соат 13:44 да командир йўналишдан адашиб кетишган бўлишлари мумкинлиги борасида шубҳага борган, чунки улар қўнишга ишора берадиган майоқни топа олмай қолганди. Шундай бўлса-да, улар ўзларини Қоҳира ғарбида дея ҳисоблаб, шарқ томон учишни давом эттирган, аслида бўлса, улар шаҳардан шарқда парвоз қиларди.

    Соат 13:54 да 6 минг метр баландликда Ливияга тегишли Boeing Сувайш каналини кесиб ўйиб, ўша вақтда Исроил томонидан эгалланган Синай яримороли ҳудудига кириб қолган ва Димона шаҳридаги ядровий марказга йўналган. Исроил радарлари дарҳол самолётни пайқаган ва икки дақиқадан кейин ҳавога мамлакат Ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли иккита F-4E қирувчиси кўтарилган. Бу вақтда Boeing Қоҳирадаги диспетчерга қўниш майоғини кўрмаётганини айтган, шундан кейин диспетчер 1-1,2 километр баландликка қадар пастлашни маслаҳат берган.

    Фото: Huffpost

    Айнан шу дақиқаларда Исроил қирувчи самолётлари авиалайнерга яқинлашган. У вақтда Ливия байроғи Исроил уруш ҳолатида бўлган Мисрникига жуда ўхшаб кетгани сабаб вазият янада кескинлашган. Шунингдек, қуёш тушиб тургани сабаб йўловчилар салонидаги дарпардалар тушириб қўйилганди, шу боис исроиллик учувчилар йўловчиларни кўрмаган ва бу самолёт йўловчи ташишга мўлжалланганини билмаган. Ўз навбатида Boeing экипажи қирувчиларни Мисрга тегишли “МиГ”лар деб ўйлаган.

    Бортда йўловчиларни кўрмаган қирувчиларнинг учувчилари бу ҳақида ерга хабар берган ва у ердан буйруқ олган — авиалайнерни Рефидим авиабазасига қўндириш. Исроил учувчилари Ливия самолёти экипажи билан боғланишга уринган, аммо алоқа ишламаган. Шунда қирувчилар қанотларини силкитиб, ўзларининг ортидан эргашиш бўйича белги берган, қирувчилардан бири ҳатто огоҳлантирувчи ракетани учирган, Boeing экипажи бунга жавобан қўллари билан буйруқни тушунганликлари ҳақида ишорани кўрсатган.

    Фото: Huffpost

    Таъкидлаш керакки, Қоҳира йўловчи аэропорти шаҳардан ғарбда жойлашган, авиабаза эса шарқий қисмда. Экипаж 1,5 километрга қадар пастлагач, ўзларини авиабазага олиб кетишяпти дея хато ўйлаб, “Миср МиГлари” Қоҳирадан шарққа қараб юришни кўрсатди, деб ҳисоблаган — диспетчерга ҳисобот бергач, улар ғарбга бурилган. Бу манвойр Исроил қўмондонлиги томонидан қочиш дея баҳоланган, бундан ташқари экипаж огоҳлантирувчи ўқларга жавоб бермаган.

    Шунда Исроил қўмондонлиги авиалайнер террорчилар томонидан олиб қочилган бўлиши мумкин деган хулосага борган, бунинг устига олдинроқ “Қора сентябрь” террорчилик ташкилотидан таҳдидлар келганди. Натижада генерал Давид Элазар ўт очиш буйруғини берган. Қирувчилар самолёт қанотининг асосларига ўқ ёғдира бошлаган.

    Фото: Huffpost

    Boeing ерга қулай бошлаган ва учувчилар самолётни саҳрога қўндиришга қарор қилган. Авиалайнер Сувайш каналидан 20 километр узоққа қулаб, бутунлай парчаланиб кетган. Ҳодиса оқибатида иккинчи учувчи ва тўрт йўловчи омон қолган, 108 киши ҳалок бўлган.

    Цюрихда террорчилар томонидан портлатилган самолёт

    Бундан 53 йил олдин 21 февраль куни Цюрих—Тель-Авив—Гонконг йўналиши бўйича парвоз қилган Swissair авиакомпаниясига тегишли Convair 990 самолёти теракт оқибатида ҳалокатга учраганди. Авиалайнер ҳавога кўтарилганидан 7 дақиқа ўтиб, экипаж салон герметиклиги бузилгани ва аэропортида қайтаётганини хабар қилади, аммо қайтиш йўлида ёнғин юзага келиб, учувчилар бошқарувни йўқотган.

    Фото: Swissinfo

    Самолёт Цюрих аэропортидан 24 километр узоқликдаги ўрмонга қулайди, унинг бортида бўлган 47 кишининг барчаси — 38 йўловчи ва 9 нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлган. Ҳалокат фаластинлик террорчилар томонидан тайёрланган қурилманинг портлаши оқибатида юз берганди — бу Швейцария тарихиридаги энг йирик теракт ҳисобланади.

    Экипаж бир кун олдин Цюрих—Дюссельдорф—Цюрих йўналиши бўйича парвозни амалга оширган. Ҳалокат юз берган кунда эса улар Цюрихдан Гонконгга учиши ва ўртада Тель-Авивга тўхташи керак бўлган. Маҳаллий вақт билан соат 13:14 да СR330 сонли рейс ҳавога кўтарилган. Аммо орадан 7 дақиқа ўтгач, соат 13:21 да учувчилар ерга лайнер герметизацияси бузилгани ва Цюрихга қайтаётганини маълум қилади. Авиадиспетчер йўналишни 335 даражага буриш кўрсатмасини берган, шундан кейин рейс Фирвалдштет кўли узра айланишни амалга оширган.

    Соат 13:24 да экипаж авариявий вазият эълон қилган ва бортда ёнғин юзага келганини айтиб, қўнишга рухсат сўраган. Цюрихдан учадиган барча парвозлар бекор қилинган, аммо бортдаги вазият ёмонлашишни давом этарди. Экипаж кабинасида навигацион ускуналар ишламай қолган, шу сабабли учувчилар йўналишни аниқлаш учун ер билан алоқада бўлиб турган; бундан ташқари, бортда электр тизими ўчиб қолган, кабинада қандайдир тутун пайдо бўла бошлаган. Лайнер Цюрих устидан учиб ўтган, кейин чапга қайрилган, авиадиспетчер йўналишдан адашиб кетганини айтган.

    Рейннинг бошланиш қисмига етиб келган самолёт чапга оғишни бошлаган. Ҳалокатдан 50 сония олдин у ерга маълумот юборишга улгуриб қолган: “Биз қулаяпмиз, барчага алвидо, барчага алвидо”. Орадан яна 6 сония ўтгач командир иккинчи учувчига двигатель қувватини пасай

    тиришни ва баландликни кузатишни буюрган, аммо кучли тутут сабаб мазкур буйруқлар бажарилмай қолиб кетган. Катта тезликда ерга қулаган самолёт портлаб кетган ва бир зумда майда бўлакларга парчаланган. Портлаш кучини ҳатто Цюрих институтидаги сейсмографлар ҳам қайд этганди.

    Фожиа оқибатида самолёт бортида бўлган 47 кишининг барчаси ҳалок бўлган. Бу Convair 990 тарихидаги энг йирик ҳалокат эди, аммо орадан икки йил ўтгач Тенерифедаги ҳалокат кўлами мазкур фожиадан ошиб кетган.

    Фото: Swissinfo

    Тергов давомида шу каби ҳолат бир кун олдин Франкфурт-на Майн яқинида ҳам юз бергани аниқланган. Австриянинг Austrian Airlines авиакомпаниясига тегишли Суд Aviation СЕ-210 Cаrаvеllе VI-Р авиалайнери Венага учаётганида унинг юк бўлмасида портлаш юз берган. Самолёт фюзеляжида диаметрли 1,5 метрли тешик пайдо бўлган, бироқ қолган юклар портлаш тўлқини энергиясини ютиб юборгани сабаб бортда ёнғиз юз бермаган. Экипаж аэропортга қайтиб, муваффақиятли қўнишни амалга оширганди.

    Austrian Airlines самолёти ва СR330 рейси билан юз берган ҳолатлар тергови давомида ҳар иккала вазиятда ҳам бомбалар юкхона бўлмасида портлагани аниқланган. Бомбаларнинг ўзи радиоприёмник кўринишида маскировка қилинган ва уларни “висотомерлар” ҳаракатга туширган, яъни ҳаво кемалари керакли баландликка чиққанида самолётда портлаш юз берган.

    “Висотометр”лар қолдиқлари топилиб, телевизор орқали намойиш этилган, шундан кейин полицияга Франкфурт- Майндаги қурилмалар билан савдо қиладиган дўкон эгаси қўнғироқ қилиб, терактдан бир неча кун олдин фаластинлик икки талаба ундан шу каби қурилмаларни харид қилганини билдирган. Сотувчининг кўрсатмаси асосида ушбу икки талаба қўлга олинган, сўроқлардан кейин гуруҳ етакчиси — Иорданияда яшириниб келган Суфиан Каддуми ҳам ушланган. Аниқланишича, бомбалар Франкфурт-на Майнда Тель-Авивга авиапочта орқали жўнатилган. Бомбалардан бири Swissair самолёти бортига чиқиб қолгани мутлақ тасодиф. Посилка Цюрихга етказилиши, у ерда EI AI авиакомпанияси самолёти ёрдамида Тель-Авивга жўнатилиши керак эди. Аммо Исроил лайнери кечикиш билан етиб келгани боис, юкни Швейцариянинг СR300 рейси орқали юборишга қарор қилинган.

    Фото: Swissinfo

    Austrian Airlines ва Swissair самолётларида юз берган портлашлар бўйича масъулиятни Фаластин Халқ озодлиги фронти ташкилоти зиммасига олган. Қўлга олинган фаластинлик талабалар тез орада қўйиб юборилган. 2000 йилда Швейцария федерал суди СR330 рейсидаги теракт ташкилотчиларини аниқлаб бўлмайди деган хулосага келган.

    2016 йилда маълум бўлишича, Швейцария ҳукумати Фаласин террорчилари билан алоқага киришиб, теракт бўйича тергов ишини ёпиб боришни ваъда қилган, бунинг эвазига улар террорчилардан Швейцария объектларига ҳужум қилмасликни талаб қилган.

    Венесуэлада қояга урилган самолёт

    2008 йил 21 февраль куни Санта Барбара Airлинес авиакомпаниясига тегишли икки турбопарракли АТР 42-300 самолёти Венесуэлланинг икки шаҳри — Mеридадан Каракасга парвозни амалга ошириш вақтида қояга бориб урилган эди. Ҳаво кемасининг бортида 43 йўловчи, икки учувчи ва бир нафар стюардесса бўлган.

    Фото: Aviaton for Aviators

    Самолёт ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай ҳалокатга учраган, эртаси куни унинг қолдиқлари топилган эди, фожиа оқибатида ҳеч ким омон қолмаган.

    Mерида Анд тоғлари тизмасида жойлашган туристик шаҳар бўлиб, баланд қоялар билан ўралган, у ердаги аэропортларда тунги парвозлар кўпинча тақиқланади. 2008 йил 21 февраль куни 518-сонли рейс маҳаллий вақт билан соат 17:00 да аэропортдан чиқиб кетган охирги самолёт эди. Экипаж кабинасида 5 минг соатдан ортиқ парвоз қилган капитан Алдино Гаранито Гомес (36 ёш) ҳамда ҳисобида 2 минг соат парвози бор биринчи ёрдамчи Денис Феррийра Квинтал (29 ёш) бўлган.

    Икки цилиндрга эга турбопарракли двигатель билан жиҳозланган самолёт ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай, “Ҳиндулар юзи” деб аталувчи 4 минг метр баландликдаги қояга урилган. Тўқнашувдан олдин фалокат сигнали келиб тушмаган.

    Фото: Aviaton for Aviators

    Фуқаролик мудофааси директори Антонио Риверо қутқарувчилар ҳалокат Mерида штатининг жануби-шарқида юз берганини аниқлаганини маълум қилган. Идоранинг вилоят бошқармаси бошлиғи Херардо Рохас қутқарувчилар ҳодиса жойига йўл олганини билдирган. Тоғли қишлоқ аҳолиси маҳаллий полицияга самолёт қолдиқлари Парамо-де-Мукучиэсда жойлашганини айтган. 

    Авиалайнер парвоздан кўп ўтмай, Meridaдан 10 километр узоқликда қулаб тушганди. “Зарба юзма-юз бўлган. Самолёт деярли чангга айланган”, — дея эълон қилинган Венесуэланинг Globovision телеканали орқали.

    Самолёт қолдиқлари орасидан “қора қути” чиқариб олинган. 2008 йил 28 июль куни эълон қилинган дастлабки маълумотларда келтирилишича, экипаж навиация қурилмаси ишламаса ҳам Mеридани тарк этган ва натижада тоғли ҳудудда мўлжални йўқотиб, қояга урилган. Кейинги терговлар давомида учувчилар мажбурий бўлган парвозолди текширувларидан ўтмагани ва рухсат этилмаган йўналиш бўйича парвозга отлангани аниқланган.

    Фото: Aviaton for Aviators

    LagAd Aviation ҳисоботида қайд этилишича, авария парвоз учун зарар бўлган назорат текширувлари амалга оширилмагани ёки нотўғри бажарилгани, шу сабабли баландлик ҳамда йўналишни аниқлайдиган тизим носоз ҳолатга келгани сабаб юз берган.

    21.02.2023, 10:06   Изоҳ (0)   5977
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Трамп сайловда ғалаба қозонса, зудлик билан Путин ва Зеленскийга қўнғироқ қилишга ваъда берди

    21.02.2023, 09:43

    “Танкларимиз Москвадаги Қизил майдонда бўлганида уруш тугайди” — Украина Миллий хавфсизлиги 

    20.02.2023, 23:52

    “Дарё кундалиги”да 20 февраль куни содир бўлган энг муҳим воқеалар 

    20.02.2023, 23:16

    Жорж Бушнинг Марказий Осиё бўйича Барак Обамага берган махфий маслаҳати эълон қилинди 

    20.02.2023, 22:50

    Туркия ва Сурия чегарасида 6,4 магнитудали янги зилзила содир бўлди (видео)

    20.02.2023, 22:37

    84 фоиз эмас: Эрон ҳозиргача уранни қанчага бойитганини маълум қилди

    20.02.2023, 20:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Систит — бу уят эмас!


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Австралияда робот мушуклар ёлғизликка даво сифатида қўлланмоқда

    Гаджетлар | 3 июн, 18:49

    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 

    Реклама | 3 июн, 18:00

    Бўрижарда чўкаётган қизчаларни қутқариб, ҳалок бўлган Абдуманноп Самиқовнинг оила аъзоларига “Жасорат” медали топширилди

    Ўзбекистон | 3 июн, 18:35

    Муроджон Азимов Паралимпия ўйинлари совриндорига уй совға қилганди. Тадбиркор уй пулини ололмай сарсон

    Ўзбекистон | 3 июн, 18:21

    Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатлари Европа раҳбарларини Нетаньяхуга қарши чиқишга ундамоқда

    Дунё | 3 июн, 18:16

    “Реал” “ПСЖ” футболчисини сотиб олишни режалаштирди

    Спорт | 3 июн, 18:11

    Ватанини илк марта “Дунё гўзали” танловида жаҳонга танитган соҳибжамоллар

    Лайфстайл | 3 июн, 17:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.