• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Байденнинг Украинага ташрифи қандай аҳамиятга эга? Журналист Навбаҳор Имомова билан суҳбат (видео)

    20 февраль куни АҚШ президенти Жо Байден кутилмаган ташриф билан Украинага борди.. Бу воқеа бутун дунёда муҳокама қилинмоқда. “Дарё” мухбири Байден ташрифидан кўзланган мақсад тўғрисида айни пайтда АҚШда бўлиб турган журналист, “Америка овози” телерадиоси мухбири Навбаҳор Имомова билан Zoom тармоғи орқали суҳбатлашди.

    Байденнинг яширин тарзда Украинага бориши ва мамлакат президенти Владимир Зеленский билан учрашиши нимани англатади? Бу ташриф Россия-Украина урушида туб бурилиш ясаши мумкинми?

    Дунё бўйлаб эътироф этилаётганидек, президент Жо Байденнинг сафари Украинага нисбатан тарихий, ҳам маънан, ҳам сиёсий жиҳатдан мисли кўрилмаган қувватловдир. Бу воқеа Қўшма штатларда ҳам шундай баҳоланмоқда.

    Албатта, танқидчилар ҳам бор. Қўшма штатлар ташқи сиёсатининг ашаддий танқидчилари, қолаверса, Украинага нисбатан ҳарбий ёрдам кўпларнинг назарида нотўғри. Салбий баҳоларни ҳам кузатяпмиз. Лекин Америка халқи, айниқса, сиёсий доиралар, ҳам республикачилар, ҳам демократлар жараённи ижобий баҳоламоқда ва таҳлил қилмоқда.

    Президентнинг можаро ҳудудларига сафари одатда охирги вазиятгача сир тутилади. Биз – Вашингтондаги медиа аҳли президент Байден Украинага бориши мумкинлигини билар эдик. Буни Оқ уй тасдиқламай келаётганди. Байденнинг Польшага ташрифи икки кун олдин маъқулланганини эшитгандик. Шундан кейинги жараёнда зийрак журналистлар мана шундай воқеа бўлишини кутаётганди.

    Сафар тафсилотларига тўхталсак, бу ерда мақсад иккита. Биринчидан, Украина халқини қўллаб-қувватлашини ўша ердан туриб билдириб қўйиш. Ҳатто ўқ овозлари, уруш товуши остида бўлса ҳам. Бу жуда муҳим тимсолий аҳамиятга эга. Яъни АҚШ Украина ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллигини қўллаб-қувватлашини намоён этди.

    Иккинчидан, ташриф амалий аҳамиятга эга – ярим миллиард долларлик янги ёрдам пакетини эълон қилиш. Жумладан, оғир қуроллар, ўқ-дори билан таъминлашда ёрдам берилаётганини кўрсатиб қўйиш.

    Айтишим керак, Америка сиёсий раҳбарлари орасида Байденчалик Украинага кўп борган, Украинани руҳан қувватлаб келаётган лидерлар йўқ. Аниқ биламиз, президент Байден Украинани ўзига яқин тутади ва унга меҳри ўзгача.

    Навбаҳор Имомова
    Фото: “Дарё” 

    Байден ташрифи чоғида АҚШ Украинани қўллаб-қувватлашдан тўхтамаслигини айтди. Америкадаги айрим фаоллар Украинага ҳарбий ва молиявий ёрдам берилишига қарши дедингиз. Кўпчилик норози бўлса, ёрдам тўхтаб қолиши ҳам мумкинми? Урушни қачон тугаши мумкинлиги бўйича халқаро экспертларда қандай прогнозлар бор?

    Кўпчилик норози дейишга бизда асос йўқ. Америкада омманинг фикр ва қарашлари оммавий сўровларда таҳлил қилиб борилади. Агар мухолифатнинг, яъни республикачилар – президент Байденнинг ашаддий танқидчиларининг фикрига қулоқ солсак, улар Украинани қўллаб-қувватламаслигимиз керак, демайди. “Украинани қувватлашимиз лозим, Россия агрессор. У ҳақиқатан ҳам Украина ҳудудини босиб олган”, деб айтишади. Лекин ёрдам қандай берилаётганига қаршиликлар бор. Яъни Украинага ёрдамлар шартсиз бўлмаслиги керак дейишади. “Украина қайсидир жиҳатдан Қўшма штатларга боқиманда бўлиб қолмаслиги, қадамини ўйлаб босиши, қўшниси билан келишиб олишга ҳаракат қилиши, етти ўлчаб бир кесиши зарур. Ғарбга суяниб олмаслиги лозим. Дунёнинг бу беқарор ҳудудида бизга яна бир тобе давлат керак эмас, деган дашномлар янграб туради. Норозилар деганда шуларни назарда тутяпман.

    Ҳозирда республикачилар Вакиллар палатасида кўпчилик ўринга эга экан, Байденга Украинага ёрдам таклифларини маъқуллатиш олдингига қараганда қийинлашган. Ўтган бир йил ичида демократлар Вакиллар палатасида ҳукмрон эди. Бу ишлар тез-тез битаётганди. Ҳозирга келиб, Вакиллар палатаси республикачилар қўлида. Бу республикачиларни ишонтира олиш учун Оқ уй энди кўпроқ тер тўкиши керак бўлади, дегани.

    Умуман олганда, Америка оммаси орасида “биз Украина тарафдоримиз, Зеленскийни қувватлашимиз керак. Россия биринчи навбатда, Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан чиқиб кетиши, мамлакат суверенитети таъминланиши шарт. Иккинчи навбатда, Украинанинг қайта тикланиши учун зарур ёрдамларни беришимиз лозим”, деган қараш кучли. Кузатишимизча, бу қаршиларга қараганда устунроқ.

    АҚШ сиёсий органлари, айнан Оқ уй, Давлат департаменти, Пентагон ва Конгресс орасида Украинани қўллаб-қувватланиши бўйича якдиллик бор.

    Ҳамкорликда, бир давлатнинг бошқа давлатга ёрдам беришида манфаатлар бўлиши табиий. Америка оммасида Украинага берилаётган ёрдамлар эвазига шартлар ҳам қўйилиши керак, деган қараш ҳам борлигини айтдингиз. АҚШ Украинага бераётган ҳарбий ёрдам эвазига қандай шартлар қўймоқда? Бу ҳам жамоатчиликка очиқланадими?

    Бу шартлар очиқ. Яъни “Украина демократик йўлдан қайтмаслиги, ҳукумати ҳисобдор бўлиши керак. Мамлакатда ғарбга хос қарорлар қабул қилиниши лозим”, деган шартлар бор. Бу ерда Америка сиёсатчилари бизнинг манфаатлардан келиб чиққан қарорлар қабул қил демайди, лекин уларнинг назарида Украина аллақачон шундай қарорлар қабул қила олади. Украина ғарбга интилмоқда. Энг муҳими, демократик дунёнинг ажралмас қисмига айланиш ҳаракатида.

    Ҳозирги Украина авторитар сиёсат ва диктатура бошқарувларига қарши. Атрофдаги давлатлардан фарқли бир жамиятга, бир тузумга айланмоқчи. Хусусан, Россиядан фарқли бўлишга уриняпти. Ва Россиянинг назорати ва босимларидан қутулишга ҳаракат қилмоқда. Украина узоқ муддатда НАТОга кириши мумкин. Яқин муддатда Европа иттифоқига қўшилиш учун ҳаракатларини қувватлаши керак. НАТО яқин орада Швеция ва Финляндия ҳисобига кенгаяр экан, ундан кейин Украинани олиб кириш ҳаракатлари бўлади. Вашингтонда Украина тарафдорлари, сиёсий доиралар мана шундай тарғибот олиб боради.

    Европа ва Россия орасидаги Украинадек давлатнинг либераллашуви албатта, Америка хавфсизлиги учун ҳам хизмат қилади.

    Яна Украинада коррупцияга қарши курашиш кучайиши керак, деган талаблар бор. Украинани қайта қуриш ҳақида ҳам гап кетмоқда, шундай режалар мавжуд. Ғарб бу йўлда янгича “Жорж Маршалл” режаси билан чиқади. “Буни амалга ошириш учун Украина юлғичликка қарши курашиш керак, тизим шаффофланиши, инсон ҳуқуқлари ҳурмат қилиниши, қонун устувор бўлиши керак. Сиёсий органлар бир-биридан мустақил бўлиши лозим. Бунда энг асосий ишни Украина халқининг ўзи қилади. Биз Украина халқини қувватлаймиз. Бу йўлда биз аниқ натижалар кўришимиз керак”, деган талаблар бор. Бу шартлар ҳар куни янграмаса-да, лекин албатта бор.

    Ҳозир биринчи навбатда Украинани урушдан чиқариш ҳақида гапирилади. Вашингтон уруш қачон тугашини, қачон музокара столига ўтириб, келишиб олиниши мумкинлигини Киевнинг ўзига ҳавола қилган. Айни пайтда Зеленский нима деса, Вашингтон қўллаб-қувватлаяпти.

    Исломбек Умаралиев суҳбатлашди

    20.02.2023, 23:58   Изоҳ (0)   18183
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Миср цивилизацияси миллий музейига ташриф буюрди

    20.02.2023, 22:57

    Улуғбек Эгамов Фармацевтика агентлиги директори этиб тайинланди

    20.02.2023, 22:12

    Фирибгарлар PUBG ўйинида кучайтирилган аккаунтларни савдога қўйиш орқали пул ўғирламоқда — Тошкент шаҳар ИИББ

    20.02.2023, 21:59

    Шавкат Мирзиёев Миқёси Нил иншоотини кўздан кечирди

    20.02.2023, 21:30

    “Аҳоли ҳанузгача тушуниб етгани йўқ”. Тошкентда кибержиноятлар сони 2 йилда 40 бараварга кўпайди 

    20.02.2023, 21:15

    Шавкат Мирзиёевнинг Мисрга расмий ташрифи бошланди

    20.02.2023, 19:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.