Шавкат Мирзиёев 20 февраль куни расмий ташриф билан Қоҳира шаҳрига келди.
Миср пойтахтининг халқаро аэропортида давлат раҳбарининг ташрифи муносабати билан икки мамлакат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.
Ўзбекистон етакчисини Миср араб республикаси президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси кутиб олди ва самимий қутлади. Давлат раҳбарларининг қисқа учрашуви бўлиб ўтди.
Бугун давлат раҳбари Қоҳирада буюк аллома Аҳмад Фарғоний томонидан барпо этилган “Миқёс ан-Нил” иншоотига ташриф буюради ва Миср цивилизацияси миллий музейи билан танишади.
Ушбу мамлакат етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан учрашув ўтказилади. Ташрифнинг асосий тадбирлари, шу жумладан, олий даражадаги музокаралар эртага, 21 февраль кунига мўлжалланган.
Изоҳ (0)