Товуқ филеси, Пекин карами ва лимон қўшиб тайёрланадиган салат иштаҳани очади. Бедана тухумлари салатга ўзгача таъм беради.
Керакли масаллиқлар:
- товуқ филеси — 1 дона
- бедана тухуми — 6 дона
- бодринг — 1-2 дона
- Пекин карами — 1 дона
- лимон — 1 дона
- зайтун ёғи — 3-4 ош қошиқ
- туз — таъбга кўра
- мурч — таъбга кўра
- пармезан ёки бошқача пишлоқ — таъбга кўра
Тайёрланиши:
- Товуқ филесини 20-25 дақиқа, тухумни 4-5 дақиқа қайнатиб олинг. Сўнгра уларни совитиб олинг.
- Филени ўртача, бодрингни майда бўлакларга ва тухумни ярмига бўлинг. Пекин карамини майдалаб тўғраб олинг.
- Лимондан 1-2 ош қошиқ шарбатни сиқиб олинг ва уни зайтун ёғи билан аралаштиринг.
- Маҳсулотларни идишга солинг ва устига туз, мурч ва лимонли соусни қўшиб, сепиб аралаштиринг.
- Агар хоҳласангиз, салатга бироз майдаланган пишлоқ қўшинг.
Ёқимли иштаҳа!
Изоҳ (0)