Украинадаги уруш бошланганидан бери рус қўшинларининг умумий йўқотишлари 200 минг кишини ташкил этади, улардан 60 мингтаси ҳалок бўлган. Бу ҳақда Британия Мудофаа вазирлиги разведка ҳисоботида маълум қилди.
“Россия Мудофаа вазирлиги кучлари ва хусусий ҳарбий кампаниялар уруш бошланганидан бери 175-200 минг кишини йўқотган. Бу, тахминан, 40-60 мингга яқин ҳалок бўлганларни ўз ичига олади", — дейилади хабарда.
Шу билан бирга, “Вагнер” ёлланма жангчилари орасида йўқотишларнинг умумий сони, тахминан, 50 фоизга етади. Сентябрда Россияда “қисман сафарбарлик” бошлангани ортидан урушдаги йўқотиш тез суръатлар билан ўсгани қайд этилган.
Ҳисоботда вафот этганлар сонининг ярадорлар сонига нисбати замонавий уруш учун ғайритабиий даражада юқори экани таъкидланмоқда.
“Бу деярли кўпчилик бўлинмаларнинг тиббий ёрдамга муҳтожлигига ишора қилади”, — деди разведка ва энг кўп йўқотиш Украина артиллерия зарбаларидан кўрилганини билдирди.
Изоҳ (0)