АҚШ қирувчи самолётлари Аляска ҳудудида Россиянинг тўртта ҳарбий самолётини тутиб олгани маълум қилинди. Бу ҳақда Шимолий Америка аэрокосмик мудофаа қўмондонлиги (NORAD) хабар берди.
Маълум қилинишича, Россиянинг Ту-95 бомбардимончи, Су-30 ва Су-35 қирувчи самолётлари ушланган. Россия самолётлари халқаро ҳаво ҳудудида бўлган. АҚШ ва Канада ҳаво ҳудудининг бузилиши ҳолатлари кузатилмаган.
Бундан ташқари, ҳисоботда Россия Шимолий Америка ҳаво ҳудуди яқинида бундай парвозларни тез-тез амалга ошириши келтириб ўтилади. Шу билан бирга, NORAD буни таҳдид ёки провокация деб ҳисобламаган. NORAD қўмондонлиги ҳаво ҳудудини кузатиб бориши ва исталган вақтда Россия самолётларини тутиб олишга тайёрлигини билдирган.
15 февраль куни Россиянинг бир неча қирувчи ва стратегик бомбардимончи самолётлари Аляска яқинидаги халқаро ҳаво ҳудудини кесиб ўтгани сабабли АҚШ жанговар самолётлари ҳавога кўтарганди. NORAD ҳаво ҳудудига иккита Ф-16 қирувчи самолётини юборган. Баёнотда Россия самолёти АҚШ ҳаво ҳудудига кирмагани ва ҳеч қандай хавф туғдирмагани келтирилган.
14 февраль куни Нидерландиянинг иккита Ф-35 қирувчиси учта Россия ҳарбий самолётидан иборат гуруҳни Польша осмонида тутиб, уларни НАТО масъулияти ҳудудидан ташқарига олиб чиққан.
Изоҳ (0)