Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида фуқаролар 10 қаватли уй томига уй қуриб олгани аниқланди. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, туманнинг “Янги турмуш” маҳалласида жойлашган “Мегаполис буилдинг” масъулияти чекланган жамияти томонидан 2021 йил қуриб битказилган уйнинг мансарда қисмида мулкдорлар томонидан ноқонуний равишда қўшимча “уй” қурилган.
Мазкур уйга хизмат кўрсатувчи бошқарув ташкилотларининг бир неча бор огоҳлантиришлари ҳам мулкдорларни ушбу фикрдан қайтармаган. Мулкдорларга нисбатан маъмурий чора кўрилиб, ноқонуний қурилмаларни 15 кун ичида бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилган.
Изоҳ (0)