Қозоғистоннинг Петропавловск шаҳридаги 4-мактабда ўқувчиларга болта билан ҳужум қилган 9-синф ўқувчиси икки ойга қамалди, деб хабар бермоқда NewTimes.
“15 февраль куни Петропавловск ихтисослаштирилган тергов суди вояга етмаган Д.га нисбатан икки ой муддатга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини белгилади”, — дейилади хабарда. Суддан олдинги терговнинг бошқа тафсилотлари ҳақида хабар берилмаган.
Ҳужум 13 февраль куни содир бўлганди. Вилоят таълим бошқармаси бошлиғи Назир Жашибековнинг айтишича, бола ҳожатхонадан пичоқ ва болта кўтариб чиққан. Ўсмир уч нафар ўқувчини жароҳатлаганди, икки бола касалхонада, уларнинг аҳволи барқарорлашган, яна бир нафари текширувдан сўнг уйига жўнатилган.
9-синф ўқувчисига нисбатан икки ёки ундан ортиқ шахсни ўлдиришга уриниш моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ўсмир у психиатр назоратида бўлиб келган. 2022 йилнинг октябрь ойидан бошлаб у Олмаота шаҳридаги Республика руҳий саломатлик илмий-амалий марказида стационарда даволаниб, бир ойдан сўнг “умумий таълим дастури бўйича ўқишни давом эттириш” тавсияси билан уйига жўнатилган.
Изоҳ (1)
Bo'lajak Raskolnikov shekilli...