• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Чангюткичнинг тез бузилишига сабаб бўладиган 7 та нарса

    Чангютгич аввалгидек тортмай қўйдими? Эҳтимол, сиз ундан нотўғри фойдаланаётгандирсиз? Уй ишларида беминнат ёрдамчингизни нима ишдан чиқариши мумкинлигини, уни қандай тузатиш ёки олдини олиш йўлларини қуйида батафсил билиб олинг.

    Ҳар қандай техника йиллар ўтиб эскиради ва чангютгичлар ҳам бундан мустасно эмас. Аммо қимматбаҳо қурилмани тез бузиб қўймаслик учун унинг “заиф томонлари” ҳақида билиб қўйган яхши. Одатдагидек чангни тортмай қўйишининг энг кўп учрайдиган сабабларидан тортиш қувватининг йўқолиши, двигателнинг ҳаддан ташқари қизиши ёки тозалаш пайтида ёмон ҳиднинг пайдо бўлишидир. Яхшики, кўпчилик бу муаммолардан тўлиқ халос бўлишнинг имкони бор.

    Чангютгич яхши тортмаса

    Чанг йиғувчи қоп ёки қути узоқ вақт давомида тозаланмаган бўлса, аниқки, чангютгич тўлиқ қувват билан ишлай олмайди, шунчаки чангни сўриш учун бўш жой қолмаган бўлади. Бу қоида, шубҳасиз, ҳаммага маълум, аммо баъзи ишлаб чиқарувчилар чанг идишини 2/3 қисми тўлганида, яъни битта умумий ёки бир нечта кичик тозалашдан кейин бўшатишни тавсия қилади. Чангютгични тўла чанг идиши билан ишлацангиз, бу нафақат самарасиз, балки унинг ҳаддан ташқари қизиб кетишига сабаб бўлади.

    Чангютгич чангни тортиб олишни тўхтатгани сезсангиз, қуйидагиларни бажариб кўринг:

    Фото: “Новий очаг”

     

    • Чанг идишини бўшатинг;
    • Шлангда бирор нима тиқилиб қолмаганини текширинг;
    • Шлангнинг чангютгичга уланадиган жойни, у ерда ҳам нимадир тиқилиб қолганми йўқми, текширинг;
    • Чўтка ва роликка қаранг, унга ўралиб қолган барча нарсаларни олиб ташланг.

    Аксар ҳолларда, ушбу муаммоларни бартараф этиш чангютгични олдингидек ишлаши учун етарли бўлади.

    Чангютгич бирданига қизиб кетиб, бир неча дақиқадан сўнг ўчиб қолса

    Чангютгич қизиб кетиши ва бир муддатдан сўнг ўчиб қолиши мумкин ва бу хавотирли муаммо эмас. Чангютгич двигатели 100 даражадан юқори ҳароратгача қизиб кетса, двигателни автоматик ўчирадиган сенсор ишга тушади. Бу функция жиддийроқ бузилишнинг олдини олиш учун керак. Двигатель кўпинча ёмон тортиш туфайли қизиб кетади, бу филтрларда чанг ҳаддан ташқари кўп тиқилиб қолса пайдо бўлади.

    Филтрларни ўзингиз тозалаб, чангютгич ишлашини қайтадан текшириб кўринг. Дарвоқе, бу ишни мунтазам равишда, камида бир неча ойда бир марта бажаринг. Вакуум филтрларини тозалаш жараёни моделга қараб ўзгариши мумкин. Баъзиларини оддийгина сув остида суюқ совун билан ювиш мумкин. Бошқалари эса бир неча ойда янгилари билан алмаштирилиши керак. Филтрларни қандай сақлаш бўйича кўрсатмаларни топинг, лозим бўлса, алмаштириш учун филтр тўпламига буюртма беринг, улар алоҳида сотилади.

    Фото: “Новий очаг”

     

    Филтрларни ўзингиз ювган бўлсангиз, улар буткул қуриганига ишонч ҳосил қилиш учун бир неча кун кутиб туринг ва чангютгичдан фойдаланманг. Ҳатто, тоза филтр ҳам етарлича қуруқ бўлмаса, ишламай қолиши ҳеч гап эмас. Филтрни алмаштириш ва тозалаш частотаси чангютгич моделига боғлиқлигини ёдда тутинг. Буларнинг барчаси, одатда, кўрсатмаларда белгиланган бўлади. Циклонли идишларга эга чангютгичлар филтрлари тезроқ тўлиб қолади, шунинг учун уларни доимий кузатиб туринг.

    Поролон филтр

    Бир бўлак поролон, одатда, чангютгичдаги ҳаво тозалагичга ёки двигателнинг кириш қисмига ўрнатиладиган бўлади. Уни идиш ювиш воситалари билан илиқ сувда ювиш ва кўп марта қайта фойдаланиш мумкин.

    Қоғоз филтр

    Бу турдаги филтрлар қоғоздан иборат бўлиб, вақт ўтиши билан ифлосланади, уни ювиш мумкин эмас, чўтка билан тозалаб, қайта ўрнатиб қўйиш керак. Лекин олиб бўлмайдиган заррачалар қолади, шунинг учун қоғоз филтрларни вақти-вақти билан янгисига алмаштириш зарур.

    Чангютгичдан ҳид тарқалса

    Энг кўп учрайдиган сабаб — чангютгичда нам бўлиши. Агар нам жойларни тозалаш учун чангютгичдан фойдаланманг, у билан ҳўл қолдиқларни ва нам чангни тозалашга уринманг. Ичкарида тутиб қолинган намлик бактерия ва моғорларнинг кўпайишига сабаб бўлади, бу эса ёқимсиз ҳидни келтириб чиқаради. Бундан ташқари, намлик шлангга ҳам, трубага ҳам тушиб, унинг деворларида чирк тўплана бошлайди. Яна ўша эслатма: агар филтрларни ўзингиз ювган бўлсангиз, уларни яхшилаб қуритинг. Қолган сув томчилари ҳам чиришга, моғорланишга ва натижада ёқимсиз ҳиднинг пайдо бўлишига олиб келади.

    Чангютгични тўлиқ қувват билан ишлатманг

    Уйдаги аксарият юзаларни ўртача қувватда тозаласа бўлади. Негадир кўпчилик ҳар доим чангютгични тўлиқ қувват билан ишлатади, моторга ортиқча юк ҳисобланади. Бундан тозалаш сифати яхшиланмайди, двигателнинг эскириши ошади, электр энергияси кўпроқ сарфланади ва ўзингиз ҳам тез чарчайсиз. Шу билан бирга, сифатли тозалаш сири нафақат тортиш кучида, балки тўғри техникада ҳам ётади. Шунчаки шошилишмасдан ва хонанинг периметри бўйлаб секинроқ ҳаракат қилиш кифоя.

    Ҳар қандай юзани чангютгич билан тозаламанг

    Одатда, чангютгичлар хоналарда тўпланган оддий чангдан тозалаш учун ажойиб воситадир. Лекин улар полга тушган ҳар қандай чиқиндини тортиб олиш учун мўлжалланмаган.

    Шиша

    Синган ойнани чангютгичда тозаламанг. Шиша қирралари шланг ва чанг қопига осонгина зарар етказади, шунингдек, ички қисмларни йиртиб юбориши ва ҳатто, чангютгичга ёпишиб қолиши мумкин. Бу вазиятда супургини қўлга олиб, катта бўлакларни супуриб олиш, кейин нам мато билан майдаларини артиб олиш яхшироқдир.

    Соч

    Сартарошингиз келиб кетгач, полларингизни чангютгичда тозаламанг. Оддий чангютгич кўп миқдордаги сочларга дош бера олмайди, улар тезда чанг йиғувчи қисмига тўпланиб қолади, чўтка атрофига ўралади ва сиз барча қисмларни бирма-бир обдон тозалашингиз керак бўлади.

    Қурилиш чиқиндилари

    Таъмирдан кейин қолган қурилиш қолдиқларини чангютгич билан тозалашнинг ҳожати йўқ, унда хонадон чангютгичи бардош бера олмайдиган жуда кўп майда зарралар ва қурилиш чанглари мавжуд. Юпқа чанг филтрларни тезда ёпиб қўяди ва қурилманинг ички деворларини қоплайди. Циклонли контейнерли чангютгичлар ҳам қурилиш чангига мўлжалланмаган.

    Катта буюмлар

    Кўпинча тозалаш пайтида пайпоқлар, пакетлар, болалар ўйинчоқлари ёки тангалар чангютгичга тушиб этади. Буларнинг барчаси шлангга ёпишиб қолиши мумкин. Кўп ҳолларда нарсаларни бир учидан тортиб олиш осон, лекин бирор нарса маҳкам ёпишиб қолган бўлса, чангютгични ўчириб, қисмларга ажратиб тиқилиб қолган нарсани олиб ташланг. Энг оғир ҳолатларда янги шлангга буюртма бериш лозим. Чангютгич мебелга тиқилиб қолса, ундан шлангни тортиб олманг, шлангда ёриқлар пайдо бўлиб, бунинг натижасида қурилма мустаҳкамлиги ва қувватини йўқотиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

    Мавзуга доир:

    • Чангютгич яна нималарга қодирлигини биласизми? У билан амалга ошириш мумкин бўлган 10 та лайфхак
    • Гиламни ювмасдан қандай қилиб ундаги доғ, чанг ва кирларни кетказиш мумкин?
    15.02.2023, 21:49   Изоҳ (0)   8386
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Уйда ҳозироқ алмаштирилиши керак бўлган 10 та нарса

    14.02.2023, 21:51

    Нима учун овқатдан кейин уйқу тортади ва бу хусусда нималарни билиш муҳим? 

    14.02.2023, 16:56

    Кийимдаги дазмол изларини қандай кетказиш мумкин?

    14.02.2023, 14:55

    Поябзалларни янгидек сақлаш ва оёқларга зиён етказмаслиги учун 14 та ноодатий лайфхак 

    14.02.2023, 11:10

    Қўзиқоринларни музлаткичда узоқроқ сақлаш, таблеткаларни ичишни унутмаслик : уй-рўзғор ишларида қўл келадиган оддий лайфхаклар

    13.02.2023, 15:45

    Нўхат, фасол, ловия: нима сабабдан бу маҳсулотлар ақллилар учун гўшт вазифасини бажаради?

    12.02.2023, 09:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олимлар инсон мия ҳужайраларини сичқонларга кўчириб ўтказди

    Дунё | 18 август, 15:40

    Сочи ўзиники эмаслигини яширмайди: Голливуд юлдузлари ҳақидаги кўпчилик билмайдиган фактлар

    Шоу-бизнес | 18 август, 15:30

    “Ҳар тонг қўрқув билан уйғонардик” — Ўзбекистон бошпана берган фаластинликлар ҳикояси

    Ўзбекистон | 18 август, 15:12

    Родриго “Ливерпуль”га ўтишни хоҳламоқда

    Спорт | 18 август, 15:05

    Исроил Ғазода фаластинликларни атайин оч қолдирмоқда — Amnesty International

    Дунё | 18 август, 14:50

    Метеорит зарбасидан тирик қолган дунёдаги ягона аёл — Энн Ҳоджес ҳикояси (фото)

    Илм-фан | 18 август, 14:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.