Биргина хато туфайли севимли нарсангиз билан хайрлашишга мажбур бўлган вазият кўпчиликка таниш. Аммо шошилманг, мутахассисларнинг таъкидлашича, баъзи доғларни изсиз кетказишнинг иложи бор.
Пахтадан тўқилган оқ матолар
Даставвал, доғни водород перикс билан кетказишга ҳаракат қилинг. Эритмани доғ устига томизиб, 1-2 дақиқага қолдиринг, сўнгра матони яхшилаб ювиб ташланг. Чунки пероксид матонинг мўртлашишига олиб келиши мумкин. Лозим бўлса, жараённи яна такрорланг. Шу билан бирга аммиакдан ҳам фойдаланса бўлади. Бу пероксид каби самарали эмас, лекин у баъзи турдаги доғларда яхши ишлайди.
Рангли мато
Агар рангли нарсаларда дазмол излари қолса, уларни тозаланган оқ цирка билан артиб кўринг. Уни чўтка ўрнига тоза оқ мато ёрдамида шикастланган юзага қўлланг. Матонинг оқ рангда бўлиши жуда муҳим, чунки занг изни олиб ташлаш пайтида унинг устида доғлар пайдо бўлади. Из бутунлай йўқолгунча енгил ҳаракатлар билан “ўчириш”да давом этинг. Кейин кийимни тоза сувда ювинг.
Жунли матолар
Агар дазмолдаги занг изи фақат узун-узун толаларга теккан бўлса, энг осон йўли шикастланган жойнини қайчи билан кесиб ташлаш ёки уларни тоза тиш чўткаси билан тарашдир. Агар дазмол кийимга зарар етказган бўлса, уни уйда тозалашнинг имкони йўқ. Лекин тушкунликка тушманг! Кийимни махсус кимёвий тозалаш хизматига олиб боринг. Кучли зарар етмаган бўлса, улар матодан доғни кетказиб беради.
Гилам
Бундай ҳолатлар камдан кам учрайди, аммо кимдир бу хатога йўл қўйиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Тасодифан гиламга иссиқ дазмолни ташлаб қўйсангиз ва ўша жой эриган бўлса, афсуски, ҳатто профессионал тозалаш усули ҳам ёрдам бермайди. Шу билан бирга, мутахассисларга мурожаат қилиш ортиқча бўлмайди. Профессионал гилам тозаловчи ходим шикастланган жойни эҳтиёткорлик билан кесиб ташлаши ёки куйган жойни “донор” билан алмаштириши мумкин. Яна бир йўли: гиламнинг доғли қисмини кўзга кўринмас жойларда, масалан, шкаф остида жойлашган жойларга тўшаш орқали бу муаммодан халос бўлишнинг иложи бор.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)