• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    СССР фуқаролигидан маҳрум этилиб, сургун қилинган Солженицин, Гаагада суди бошланган собиқ президент Милошевич ва музейдан ўғирлаб кетилган “Қичқириқ”. Кун хронологиясида 12 февраль

    12 февраль санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан СССР фуқаролигидан маҳрум этилиб, сургун қилинган Солженицин, Гаагада суди бошланган собиқ президент Милошевич ҳамда музейдан ўғирлаб кетилган “Қичқириқ”қа оид фактлар ўрин олган.

    СССР фуқаролигидан маҳрум этилиб, сургун қилинган Солженицин

    1974 йил 12 февраль куни ёзувчи Александр Солженицин ўз квартирасида ҳибсга олинган эди. Лефортова қамоқхонасида бирмунча вақт сақлангач, у совет фуқаролигидан маҳрум этилган ва мамлакатдан мажбуран чиқариб юборилган. “ГУЛAГ архипелаги” муаллифини Германия қабул қилишга рози бўлади.

    Фото: AP Photo

    Бундан 49 йил олдин СССРда адабиёт бўйича Нобел мукофоти лауреати ва ашаддий антикоммунист Александр Солженицин атрофида йирик можаро бошланади. Ҳукуматнинг ғазабига давлатнинг жазо машинаси механизмини фош этган “ГУЛAГ архипелаги”нинг Ғарбда нашрдан чиққани сабаб бўлган. Аввалига Солженицин ўз асарини 1975 йилдан кейин чоп этишни режалаштирган: у совет тузумини танқид қилиш оиласига офат олиб келишини тушунган, шу сабабли олдиндан тайёргарлик кўриб қўйиш ниятида бўлган.

    Аммо ёзувчининг ёрдамчиси Елизавета Воронянская “КГБ” ходимларининг босими остида қўлёзманинг бир нусхаси қаерда сақланишини айтиб, ўз жонига қасд қилиши Солженициннинг режаларини ўзгартириб юборган. Содир бўлган воқеадан кейин 1973 йил августда публицист китобини Ғарбда чоп этишга киришган.

    Ёзувчи бундай ҳаракатидан кейин ҳибсга олиниши мумкинлигини билган ва ҳар эҳтимолга қарши махсус баёнот ҳам тайёрлаб қўйган. “Мен рус адабиётига, унинг биргина китобига, ҳар қандай рус муаллифига қарши ҳар қандай жиноий суд жараёнини лаёқатсиз деб эълон қиламан. Агарда менга нисбатан шундай суд ўтказилса, унга ўз оёғим билан бормайман, мени қўлларимни қайириб, кўтариб олиб боришади”.

    Бу вақтда Солженициннинг тарафдорлари ва унга ҳамфикр бўлганлар СССРда қўлёзма нусхаларини бир-бирига тарқата бошлайди. 1974 йил январь бошида “ГУЛAГ архипелаги” билан Андрей Сахаров ҳамда унинг рафиқаси Елена Боннер танишиб чиққан. Бир неча кундан кейин машҳур физик Солженицинни ҳужумлар ва таъқиблардан ҳимоя қилишни талаб қилган жамоавий аризага қўшилган.

    Фото: AP Photo

    Асарнинг тарқалиши шу қадар кенг овоза бўладики, 7 январь куни Солженицин бўйича Совет Иттифоқи Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси ҳатто бутун бошли йиғилиш ўтказади. Унда можароли муаллифнинг “советларга қарши фаолиятига барҳам бериш” чоралари муҳокама қилинади.

    “КГБ” раиси Юрий Андропов Солженицинни маъмурий тартибда мамлакатдан чиқариб юбориш таклифини беради: совет раҳбарияти ижод аҳли вакилларига нисбатан бундай жазо туридан 1920 йилларда кенг фойдаланган эди.

    Андроповнинг таклифини бўлажак мудофаа вазири Дмитрий Устинов, Москва шаҳар қўмитасининг биринчи котиби Виктор Гришин каби қатор амалдорлар қўллаб-қувватлайди. Бош котиб Леонид Брежнев, Вазирлар кенгаши раиси Алексей Косигин, ташқи ишлар вазири Андрей Громико, Олий кенгаш президиуми раиси Николай Подгорний каби бошқа гуруҳ вакиллари эса уни ҳибсга олиш таклифини маъқул кўради. Якунда Солженицинни суд жавобгарлигига тортишга қарор қилинади. Аммо охир-оқибат Сиёсий бюро аъзоларининг аксариятининг фикрига қарамай, Андропов позицияси ғолиб чиқади.

    8 февраль куни Солженицинга прокурор олдига бориши бўйича чақирув қоғозини беришмоқчи бўлишган, аммо ёзувчи уни қабул қилишдан бош тортган. 11 февраль куни СССР прокуратураси Солженицинга қарши жиноят ишини қўзғатган. Шу куннинг ўзида Солженицин прокуратурага чақирилган. 12 февраль куни эса СССР Олий кенгаши Президиуми қарор қабул қилган: “Солженицин СССР фуқаролигига мансуб бўлишга тўғри келмайдиган хатти-ҳаракатларни мунтазам равишда содир этишини, душманона қарашлари билан ССР Иттифоқига зарар этказишини ҳисобга олиб, Президиум қарор қилади — Александр Солженицин СССР фуқаролигидан маҳрум этилсин ва мамлакатдан чиқариб юборилсин”.

    Фото: “ТАСС”

    Шу куни соат 17:00 да катта адлия маслаҳатчиси Звереев бошчилигидаги 8 киши Солженициннинг кваритасига келган. Ёзувчига уни прокуратурага олиб келиш ҳақидаги қарор тақдим этилган. Операция иштирокчиларидан бири унинг тезда қайтишини билдирган. Солженицин олиб кетилган, бироқ унинг квартирасида “КГБ”нинг икки ходими қолган.

    Соат 21:00 да “ГУЛAГ архипелаги” муаллифи ҳибсга олингани маълум бўлади. 13 февралга ўтар кечани у Лефортова қамоқхонасида нозирлар билан гаплашмасдан ва овқатланишдан бош тортган ҳолда ўтказган. У ерга СССР бош прокурорининг ўринбосари Михаил Маляров келиб, Солженицин ватанга хиёнатда айблангани тўғрисидаги ҳукмни ўқиб эшиттирган.

    Маляров Солженицинга у фуқароликдан маҳрум қилинганини айтган ва бир неча соатдан кейин ёзувчи куч билан Германияга жўнатиб юборилган. Уни немис ҳамкасби, 1972 йилда Нобел муфокотини қўлга киритган Генрих Белл қабул қилишга рози бўлганди.

    Милошевич ишининг Гаага Халқаро трибуналида кўриб чиқишнинг бошланиши

    2002 йил 12 февраль куни Гаагада собиқ Югославиядаги ҳарбий жиноятлар бўйича Халқаро трибуналда Слобадан Милошевичга нисбатан айбловларни кўриб чиқиш бошланган эди. Орадан тўрт йил ўтагач, 2006 йил 11 март куни Милошевич Гаагадаги қамоқхонада вафот этган. Расмий версияга кўра, сиёсатчининг ўлимига инфаркт сабаб бўлган. Унинг тарафдорлари ва қариндошлари эса Милошевич заҳарланганини иддао қилади.

    Фоот: Global Look Press

    64 ёшли сиёсатчининг ўлими кўплаб миш-мишлар тарқалишига сабаб бълган. Ўз ватанидаги ва дунёдаги кўпчилик Милошевич ўлимининг расмий версиясига ишонмаган. Суд жараёнининг асосий фигурантининг сирли ўлимига қадар иш жараёнлари тўрт йил давом этган. 295 нафар гувоҳ сўроқ қилинган. Суд эшитувларининг ўзи 466 кунни ташкил этган. Халқаро трибунал бош прокурори Карл дел Понтега кўра, суднинг якунланишига 50 соатгина қолган эди. Унинг айтишича, Милошевич “инсониятга маълум энг даҳшатли жиноятларни содир этишда” айбланган.

    Гаага маҳбусини охирги маротаба 2006 йилнинг 10 март куни соат 16:30 да тирик кўришган. У бир кун олдин акаси Борислав билан телефон орқали суҳбатлашганди. Суҳбат давомида кичик Милошевич соғлиғидан шикоят қилмаган. Шу билан бирга, 2005 йил декабрда у Гаагада тиббий ёрдам етишмаётганини айтиб, даволаниш учун Москвага вақтинча бориб-келишга рухсат сўраган. Россиялик шифокорлар сиёсатчининг илтимосини қўллаб-қувватлаган эди.

    Бироқ Халқаро трибунал Милошевичнинг қон таҳлиллари натижаларига таяниб, унинг талабини қаноатлантирмаган. 11 март куни соат 09:30 да соқчи жонсиз ётган Милошевичга дуч келган. Қамоқхона нозирлари унга сунъий нафас бериб, юрагини массаж қилган, аммо буларнинг барчаси ҳеч қандай ижобий натижа бермаган. Тез орада қамоқхона мажмуасининг бош шифокори Паул Феке айбланувчининг ўлимини тасдиқлаган. Камера муҳрланган, аммо дам олиш куни бўлгани сабаб иш жуда секин кечган. Бир неча соатдан кейин Халқаро трибунал вакили ўлим ҳақидаги гувоҳномани имзолаган ва Милошевичнинг жасади суд экспертизаси институтига юборилган. Патологоанатомлар собиқ президентнинг ўлими соат 07:30 ва 08:00 оралиғида юрак хуружи сабаб юзага келган, деган хулосани берган.

    Фото: Wikimedia Cоmmons

    Милошевичнинг яқинлари Москвада қайта экспертиза ўтказилишини талаб қилган. Унинг адвокати Зденко Томановичнинг таъкидлашича, сиёсатчи ўлимидан бир неча кун олдин кимдир унга қанақадур дорилар бериб, заҳарламоқчи бўлаётганини айтган. Марҳумнинг беваси Мира Маркович эса “Трибунaл эримни ўлдирди”, деган. Собиқ президентнинг Амстердам аэропортига етиб келган ўғли Марко ҳам шундай даъвони илгари сурган: “Отам ўлмади, уни ўлдиришди”.

    Трибулан раиси Фаусто Покарнинг кўрсатмасига мувофиқ айбланувчининг ўлим ҳолатини аниқлашга киришилган. Судья Кевин Паркер махсус гуруҳга бошчилик қилган. Токсикологик экспертиза Милошевичнинг организмида заҳарланиш аломатларини топа олмаган.

    Милошевич ва тўрт нафар юқори мартабали Югославия раҳбари инсониятга қарши бешта жиноят – қотиллик, сиёсий, ирқий ва диний таъқиб, депортация ва уруш қонунлари ва урф-одатларини бузишда айбланган. Айблов хулосасида қайд этилишича, юқорида номлари кўрсатилган шахслар юқори қўмондонлик мавқеи туфайли халқаро гуманитар ҳуқуқ нормаларини бузганликлари учун шахсан жавобгар бўлган.

    Айблов хулосасида айтилишича, 1999 йилнинг 1 январидан май ойининг охиригача мамлакат қуролли кучлари ва полиция бўлинмалари, Сербия полицияси ва айбланувчилар назорати остидаги Сербия ҳарбийлаштирилган кучлари биргаликда Косовода бир қатор кенг кўламли ҳужумларни амалга оширган. Судланувчилар 750 мингга яқин этник албанларнинг Косоводан чиқариб юборилиши учун жавобгар ҳисобланган — бу минтақадаги барча албан аҳолисининг деярли учдан бир қисмини ташкил қиларди.

    Фото: Wikimedia Cоmmons

    Бундан ташқари, минглаб албанлар Косованинг ўзида қуролсизлантирилган ва уларнинг маъқул қисми ўлдирилган. Милошевич ва мамлакатнинг бошқа раҳбарлари айблов иловасида исм-шарифлари кўрсатилган аниқ 340 кишини ўлдиришда айбланган.

    Музейдан ўғирланган “Қичқириқ”

    1994 йил 12 февраль куни Норвегия миллий музейидан Эдвард Мункнинг “Қичқириқ” картинаси ўғирлаб кетилган эди. Орадан бир неча ой ўтган у яна ўз жойига қайтарилган. Экспрессионизм асосчиларидан бири бўлган рассом ўз картинасида нимани тасвирланган эди?

    Фото: Getty Images

    Эдвард Мунк санъати бутунлай рамзлар ва аллегориялардан иборат бўлиб, унинг севимли мавзулари — севги ва ёлғизлик ҳақидаги хира фикрлар. Мункнинг энг машҳур иши “Чинқириқ” бўлиб, унинг 1893 йилдан 1910 йилга қадар чизилган тўртта нусхаси бор. Аввалига картина “Умидсизлик” деб аталган. Суратдаги даҳшатга тушган инсон дунё санъатидаги энг машҳур образлардан бири ҳисобланади. Хусусий коллекционерларда картинанинг битта варианти қолган холос; у 2012 йил 2 май куни Sothebey's аукциони орқали 119,9 миллион долларга сотилганди. Ўша вақтда бу очиқ аукцион орқали сотилган энг қимматбаҳо картина ҳисобланган.

    “Қичқириқ” тарихий экспрессионистик воқеа бўлиб, дунёдаги энг машҳур расмлардан биридир. Унда тасвирнинг икки талқини мавжуд: даҳшат орасида қолган қаҳрамон унсиз бақириб, қўллари билан қулоқларини ёпмоқда; ёки қаҳрамон атрофдаги қичқириқдан қулоқларини беркитяпти. Мунк “Қичқириқ”нинг тўртта версиясини чизган ва ушбу версия — рассомнинг ўзи азият чеккан маник-депрессив психознинг мевасидир. Клиникада даволанишдан қайтган Мунк полотно устида ишини давом эттирмаган.

    1978 йилда Мунк ижодининг таниқли билимдони Роберт Розенблюм картинадаги бош қаҳрамон 1889 йилда Парижда кўргазмага қўйилган Перу мўмиёсининг тасвири бўлиши мумкин. Эмбрион кўринишидаги ҳолатга келтирилиб, қўллари бўйнига боғланган ҳолда мўмиёланган инсон Мункнинг дўсти Пол Гогенни ҳайратга солган эди. У Гогеннинг “Инсон қайғуси” картинасида марказий фигурага айланган.

    “Қичқириқ” биринчи марта 1994 йилда ўғирлаб кетилганди. Ўғрилар Ослодаги Миллий галереяга Норвегияда қишки Олимпиада ўйинларининг очилиш кунида тушган. Жиноятчилар музейга осонликча кириб олган: улар нарвон ёрдамида деразадан ошиб ўтган. Картинани ўғирлашга 50 сония вақт кетган холос.

    Фото: Getty Images

    “Қичқириқ”ни бир неча ой давомида қидиришган, ўғрилар картинани сотишга уринган вақтда қўлга олинган. Ўшанда Скотленд-Ярд ходимлари ўзларини харидор сифатида таништирган эди. Улар меҳмонхонада учрашишга келишган ва жиноятчилар ҳибсга олинган.

    Иккинчи ўғирлик 10 йилдан кейин содир бўлган: 2004 йилда Мунк музейидан “Қичқириқ” ва яна битта картина олиб кетилган. 22 август куни ниқоб тақиб олган ва пистолет билан қуролланган икки эркак музейга кириб, ташриф буюрувчиларнинг кўз ўнгида иккита картинани кўтариб чиқиб кетган. Жиноятчилар қора Audi автомолида осонликча воқеа жойидан яширинган.

    Орадан икки йил ўтгач, тафсилотлари ҳозирга қадар маълум бўлмаган махфий операцияда иккала картина ҳам қайтарилган. Жиноят иши бўйича уч нафар гумонланувчи 4—8 йилга қамалган.

    12.02.2023, 09:12   Изоҳ (0)   8829
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШда жосуслиги учун қатл этилган эр-хотин Розенберглар, Миср президенти Ҳусни Муборакнинг ағдарилиши ва 27 йиллик қамоқдан озод этилган Мандела. Кун хронологиясид...

    11.02.2023, 09:31

    “Дарё кундалиги”да 10 февраль куни содир бўлган энг муҳим воқеалар 

    10.02.2023, 23:55

    Ўзбекистон Афғонистонга ваъда қилинган миқдорда электр энергияси етказиб беришни бошлади

    10.02.2023, 23:44

    Одамларнинг Марсга парвоз қилиши имконияти баҳоланди. Илон Маскнинг фикри рад этилди

    10.02.2023, 23:17

    “Қизимга уй эмас, қабр сотиб олдим”: Туркиядаги зилзилада мўжизавий тарзда тирик қолганлар ва ҳалок бўлганлар ҳикояси

    10.02.2023, 22:05

    Украинадаги уруш ёзгача тугаши мумкин: эксперт бунга ишора қилувчи омилларни айтди

    10.02.2023, 20:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.