• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Навоийнинг 100 та ғазалини ёд олган қиз. Энди у “Хамса”ни ўрганиш ниятида

    Наманганлик Дилдора Ҳабибуллаева Наманган давлат университети филология факультетининг биринчи босқичида таҳсил олади. У Навоийнинг 100 та ғазалини ёд олган, энди эса “Хамса”ни ўрганишга бел боғлаган. “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев келгусида навоийшунос олима бўлишни орзу қилаётган талаба билан суҳбатлашди.

    Дилдора Ҳабибуллаева
    Фото: “Дарё” / Жаҳонгир Акромов

    “Ғазалларни фақат ёдлаш эмас, уларнинг маъносини ҳам англаш керак”

    “Ёшим 18 да, Наманган туманининг Тепақиёт қишлоғиданман. Адабиётга, Навоийга қизиқишим мактаб остонасини ҳатламай туриб, 5-6 ёшимдан бошланган. Чунки ойим адабиёт ўқитувчиси, уйимиз тўла китоб, бобом дутор чалиб, Навоий, Машраб ғазалларини хиргойи қилиб берарди.

    Мен ҳам, мендан кейинги икки синглим ҳам шундай муҳитда улғайганмиз, бу қизиқиш қон-қонимизга сингиб кетган. Аввал мактаб дарсликларида берилган ғазалларни ёд олдим, кейинчалик мустақил равишда девонларни ўқишга киришдим. Билимлар беллашувлари, фан олимпиадалари, турли танловларда иштирок этдим.

    Foto: “Daryo” / Jahongir Akromov
    Фото: “Дарё” / Жаҳонгир Акромов

    Республика миқёсида “Навоий ворислари” танлови ўтказилаётгани ҳақида эшитиб, унда қатнашишга аҳд қилдим, ёдлаган ғазалларим сонини кўпайтирдим. Албатта, қуруқ ёдлаш билан иш битмайди, луғат титкилаб, уларнинг маъносини ўрганиш, таҳлил қилишга ҳам уриндим. Мактаб, туман саралашларидан ўтиб, вилоят босқичида иккинчи ўринни олиб қайтдим. Кўзланган марра бўлмади, лекин ҳаракатдан тўхтамадим.

    Ниҳоят, 2018 йили вилоятда ғолиб бўлиб, Навоий шаҳрида ўтказилган республика танловига йўл олдим ва совриндорлар қаторидан ўрин олдим. Ўша пайт 100 та ғазални ёддан билардим, ҳозир уларнинг сони 125 дан ошди. Энди эса “Хамса”ни ўрганишга киришмоқчиман. Бунда, албатта, устозларим, хусусан, Наманган туманидаги 24-умумтаълим мактаби она тили ва адабиёт ўқитувчиси Ҳидоят Полвонова, НамДУ доценти Фарида Каримовадан олган сабоқларимга таянаман.

    Болалик пайтларим Навоий ғазалларини айтиб берсам айрим тенгдошларимга эриш туюларди, бундан ўшанда ўксинган пайтларим ҳам бўлган. Лекин бугунга келиб англаб етдимки, ҳазрат ижодига қизиқиш туфайли жуда кўп нарсаларга эришибман. Озми-кўпми танилдим, дўстлар орттирдим, танловларда ғолиб бўлдим, шу соҳанинг этагини тутдим. Келажакда Навоий ижодини тадқиқ этишда давом этиб, устозларим каби етук олима, профессор бўламан”, — дейди суҳбатдош.

    “Ҳозир фақат эртакларни ифодали ўқиб беряпмиз, холос”

    НамДУ доценти Фарида Каримова “Навоий ворислари” танлови ҳайъат аъзоси бўлган пайтларидан тиришқоқ ва изланувчан қизни кўз остига олганди. Бугунги кунга келиб Дилдора филология факультетида, қўл остида таҳсил олмоқда. Бу эса унга билганларини ўргатиш ва катта мақсадларга чорлаш имкониятини янада кенгайтирди.

    “Навоий ғазалларини ёд олиш ва англаб етиш осон вазифа эмас, кишидан маълум бир тайёргарликни талаб қилади. Чунки уларда арабий ва форсий сўзлар, яширин маънолар кўп. Шу учун бунга бел боғлаган ёшларни ҳар қанча олқишласа, қўллаб-қувватласа арзийди. Афуски, ҳозирги пайтда болаларимизга фақат эртакларни ифодали ўқиб беряпмиз холос. Аслида уларга эсини таниган пайтдан Навоий, Бобур ва бошқа буюкларимиз ижодидан намуналарни айтиб, ёдлатиб борсак, кўпроқ нарсага эришган бўлардик.

    Ҳозир Дилдора билан махсус режа асосида иш бошладик. Биринчи вазифа Навоий ғазалларини ифодали ўқишни янада мукаммалаштириш, бу борадаги камчиликларни бартараф этиш, ёд олинган 100 та ғазал миқдорини кўпайтириш. Қолаверса, шоир шеърияти борасидаги изланишлар олиб бориш, мақола ва шарҳлар тайёрлаш. Қизимиз келгусида Навоий ижодининг яхши бир тарғиботчиси бўлади деган умиддаман”, — дейди Фарида Каримова.

    Фарида Каримова.
    Фото: “Дарё” / Жаҳонгир Акромов

    Қаҳрамонимиз билан 9 февраль, Мир Алишер Навоий таваллудига 582 йил тўлган куни интервью олдик. Бу биз учун анча машаққатли бўлди, чунки Дилдора нафақат ўзи ўқиётган университет, балки туғилиб-ўсган туманидаги навоийхонлик тадбирларига ҳам таклиф этилган экан. Буни ҳам яхшиликка йўйдик ва навоийшунос олима бўлишни кўзлаган талаба ёзажак асарлар шундай қўлма-қўл ўқилишини тилаб, хайрлашдик.

    12.02.2023, 10:38   Изоҳ (0)   4897
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    Азизбек Абдувалиев

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида Ҳайратон–Мозори Шариф темирйўлидан фойдаланиш борасида янги келишув имзоланди 

    12.02.2023, 10:26

    Ўзбекистонликлар Туркияга жўнатаётган нарсалар орасида эски ва яроқсиз кийимлар йўқлиги маълум қилинди 

    12.02.2023, 10:15

    Тошкентда Туркияга инсонпарварлик ёрдами йиғиш қайта бошланди

    12.02.2023, 09:48

    Фарғонада 4 қаватга мўлжалланган турар жой биноси 7 қават қилиб қурилди

    12.02.2023, 08:37

    Тошкентда дарз кетган кўп қаватли уйни қурган тадбиркорларга жиноят иши қўзғатилгани маълум бўлди

    12.02.2023, 00:50

    Тошкентда Spark пиёдани уриб юборди (видео)

    11.02.2023, 23:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Навоийда аёл ҳужжатларда эркак сифатида қайд этилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 17:20

    Парадга бормаган Алиев: Озарбайжон ва Россия муносабатларида кескинлик ортмоқда

    Дунё | 13 май, 17:10

    “Реал” Винисиус билан узоқ муддатли шартнома имзолайди

    Спорт | 13 май, 16:55

    Блокбастер фильмларидан қолишмайди: тарихдаги энг кўп даромад келтирган 7 мультфильм

    Лайфстайл | 13 май, 16:50

    Чет элдан депортация қилинган ўзбекистонликларга 2 йил “загранпаспорт” берилмайди

    Ўзбекистон | 13 май, 16:43

    Сурхондарёда вояга етмаган бола ЙПХ ходимини ҳам судраб, Cobalt олиб қочди (видео)

    Ўзбекистон | 13 май, 16:30

    АҚШ Эронга қарши янги санкциялар эълон қилди

    Дунё | 13 май, 16:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.