• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Чақалоқлар ўлими билан боғлиқ ҳолатлар йилдан йилга қисқариб бормоқда”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Андижон вилояти мисолида ўрганди 

    Президентнинг 2022 йил 25 апрелдаги “2022—2026 йилларда оналик ва болаликни муҳофаза қилишни кучайтириш тўғрисида”ги қарори асосида 2022—2025 йиллар давомида республика бўйича 227 та туғуруқ комплекси ва 46 та туманлараро перинатал марказларининг тўлиқ қурилиши ва таъмирланиши режалаштирилган бўлиб, бунинг учун халқаро молия институтларининг 105 миллион долларлик грант ва кредит маблағлари жалб қилиниши белгиланган.

    “Дарё” мухбири Умиджон Мамарасулов мазкур соҳадаги ўзгаришларни Андижон вилояти перинатал маркази мисолида ўрганди.

    “Авваллари бир хонада олтита аёл фарзанд дунёга келтирган”

    Қарор ижросини таъминлаш мақсадида марказ учун давлат инвестиция дастури асосида вилоятда 100 ўринга мўлжалланган янги бино қурилиб, фойдаланишга топширилган. Бунинг учун жами 21,5 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланган. Бинога қабулхона, 60 ўринли ҳомиладорлар хасталиги, 30 ўринли касалликка мойил бўлган чақалоқлар ҳамда 12 ўринли чақалоқлар реанимацияси бўлимлари жойлаштирилган. Шунингдек, Андижон давлат тиббиёт институти талабаларининг амалиёт ўташлари учун алоҳида хоналар ажратилган.

    Марказда 250 нафардан зиёд тиббиёт ходимлари ишлайди. Улар марказга ташриф буюрган ҳомиладор аёллар ва туғилган чақалоқларга сифатли доялик ёрдамини кўрсатади.

    Ҳилола Ортиқова
    Фото: “Дарё” / Фазлиддин Муқаддасов

    Вилоят перинатал маркази директори ўринбосари, неонатолог Ҳилола Ортиқованинг айтишича, авваллари бир хонага олтита аёл жойлаштирилган ва ўша ерда чақалоқлар дунёга келтирилган. Эндиликда эса ҳар бир ҳомиладор учун алоҳида хоналар ажратилган бўлиб, барча санитария гигиеник қоидаларга амал қилинмоқда.

    “Андижон давлат тиббиёт институтини 1993 йилда битириб, бир йиллик интернатурани мана шу туғуруқ уйида ўтаганман. Бир йил ўтгач шу ерда ёш неонатолог бўлиб ишда қолганман. Нафақат ишлаганман, балки, фарзандларимни шу ерда дунёга кетирганман. Эслайман, авваллари битта хонада олтидан аёллар ётиб, турли ҳижолатчиликлар бўларди. Бундай ҳолатларда санитария гигиена қоидаларига риоя қилиш ҳақида гапирмаса ҳам бўларди. Чунки туғуруқ жараёни учун алоҳида хоналар ташкил қилинмаганди. Сўнгги йилларда аёлларга алоҳида эътибор берилди. Эндиликда келган ҳомиладор аёл алоҳида хоналарда туғиш имконига эга бўлди”, — дейди Ҳилола Ортиқова.

    Ортиқованинг таъкидлашича сўнгги беш йил давомида биргина перинатал марказнинг ўзи 13 турдаги йигирма учта замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланган.

    “Муддатидан олдин туғилган чақалоқларга эътибор қаратилган бўлса-да уларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳозиргидек тиббий жиҳозлар мавжуд эмасди. Сўнгги беш йил давомида замонавий тиббий анжомлар билан таъминлаш масаласи алоҳида аҳамиятга эга. Мисол учун, охирги йилларда марказимизга ўн уч турдаги йигирма учта тиббий жиҳоз сотиб олиниб, топиширилди. Биттаси чақалоқлар учун SIPAPA апарати. Чунки янги чала туғилган чақалоқларда ўпка системаси ишламайди. Ушбу аппарат ўпка учун сунъий мусбат бериб туради. Бундан ташқари нафас ололмаётган чақалоқларга сунъий нафас бериб турувчи ИВЛ апарати. Чақалоқ туғилганидан сўнг зарур бўладиган иситгичлар, УЗИ, нейросонография жиҳозлари олиб келинди. Нейросонография орқали мутахасислар чақалоқнинг бош миясига қон қуйилгани ёки қуйилмаганини кўришлари мумкин. Бу эса ўз навбатида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни эртароқ ҳал қилиб, чақалоқлар ўлимининг олдини олишга замин яратди”, — дейди у.

    “Чақалоқлар ўлими сони камайиб бормоқда”

    Вилоят перинатал маркази директори Дилдорахон Насриддинованинг айтишича, вилоят перинатал марказларининг ташкил этилиши чақалоқлар ўлимини қисқартиришига олиб келди. Унинг қўшимча қилишича, чала туғилган чақалоқларга сурфактанта препаратини бериш лозим, уни олишга эса кўпчиликнинг имконияти етмайди. Сўнгги йилларда ушбу препарат давлат томонидан сотиб олиниб, бепул берилмоқда.

    “Вилоят перинатал маркази 2008 йилда перинатал мақомига эга бўлган. Унгача туғруқ уйи ҳисобланган. Марказга вилоят бўйича асоратланган ҳомиладорлар аёллар келади. Яъни 34 ҳафтагача бўлган чақалоқлар фақат бизда дунёга келиши керак. Булар авваллари олдин туманларда туғиларди. Табиийки, туманларда етарли шароит бўлмагани учун чақалоқлар ўлими ҳам кўп бўлган. Марказ фаолияти йўлга қўйилгач чақалоқлар ўлими билан боғлиқ сонлар кескин қисқарди, уларни яшаб қолиш имконияти ортди.

    Таъкидлаш лозим, уч-тўрт йил аввал саноқли SIPAPA апаратлари бўлган. Аммо ҳамма чала туғилган чақалоқни ҳам ушбу аппаратларга қўйиш имконияти бўлмаган. Бирортасига чақалоқни қўймоқчи бўлсангиз у ерда биттаси ётган бўлади, етишмовчилик мавжуд эди. Ҳозирда ҳар бир болага етарли даражада жиҳозлар олиб келинган. Муддатидан аввал туғилган чақалоқларга сурфактанта препарати қилиниши керак. Ушбу препаратнинг нархи жуда қиммат, бир донаси 4 миллион сўмгача боради. Кимдир ололади, кимдир йўқ. Шу сабабли чақалоқларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ушбу препарат давлат томонидан сотиб олиниб, бепул бериляпти. Натижада чақалоқлар ўлими йилдан йилга камайиб бормоқда”, — дейди Дилдора Насриддинова.

    Дилдора Насриддинова.
    Фото: “Дарё” / Фазлиддин Муқаддасов

    Насриддинованинг таъкидлашича, шифокорлар малакасини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада республика тиббиёт марказлари билан доимий алоқалар ўрнатилган бўлиб, сайёр ва масофавий тартибда ўқувлар ташкил этилмоқда.

    “Бир нарсани қайд этиш лозим, шароитлар яратилган, замонавий жиҳозлар билан таъминлангани билан улардан фойдаланадиган мутахассислар етарли малакага эга бўлмаса барча қилинган ишлар бефойда. Шу сабабли жиҳозлар олиб келингунича шифокорларимиз Тошкентда ва хорижда малакаларини ошириб келди. Бундан ташқари доимий равишда Акушерлик ва Гинекология илмий текшириш институти билан алоқалар ўрнатилиб, сайёр цикллар ўтказиб борилмоқда. Олдин бундай цикллар ўтказилмас эди. Институт профессор-ўқитувчилари вилоятимизга келиб акушер-гинекологлар, неонатологларни ҳам ўқитиб беришмоқда. Бундан ташқари республика перинатал маркази билан ҳам доимий алоқалар ўрнатилган бўлиб, шифокорларимиз малакаларини ошириб боришмоқда”, — дейди марказ директори Дилдора Насриддинова.

    Ҳомиланинг саломатлигини кузатиш учун аниқ ташхис қўйиш имконияти яратилди

    Шифокорларнинг айтишича, ултратовушли допплерометрия аппарати ёрдамида чуқур текширувлар амалга оширилиб, аниқ ташхислар ёрдамида ҳомиланинг саломатлигини кузатиш, агарда зарар тегаётган бўлса уни тўхтатиш ёки даволанишни ташкил тавсия қилиш имкониятига эга бўлинган. Авваллари бундай аппаратлар бўлса-да аниқ ташхис қўйиш қийин бўлган.

    “Марказимизга янги бино қурилиши замонавий сўнгги русумдаги технологиялар билан таъминланишимизга яхши замин яратди. Натижада имкониятларимиз жуда кенгайди. Мисол учун ултратовушли допплерометрия аппарати. Унда биз ҳомиладор аёлларимизнинг ҳомиласини озиқланиши орқада қоляптими, қийинчиликлар борми каби саволларга жавоб топамиз. Шунингдек у билан тезкор туғдириш ёки даволаш ишларини амалга оширишни билиш имкониятига эга бўлдик. Аввал ҳам текширувлар қилинарди. Лекин бу даражада чуқур текширувлар бўлмасди. Болани миясида гипоксия ҳолатлари борми, олдиндан ёрдам бериш имкониятлари мавжудми деган саволлар қийнарди.

    Эндиликда прееклампсия, қандли диабет, буйрак касалликлари, жигар хасталиклари билан келган аёлларда ҳомиладорликни допплерометрия қилаяпмиз. Яъни функсионал асосий компонентлар таҳлили қилиниб, мия артериялари ва бачадон билан ҳомила ўртасида қон томирлари айланиши тезликлари ўлчанади. Булардаги тафовут қай даражадалиги билинса шунга қараб хулосалар берилади. Жиҳозлар кўмагида гинекологларимиз аёлларнинг фетопласентал етишмовчилик даражаларига қараб, зудлик билан ҳомилани тўхтатиш ёки даволанишни давом этказишни тавсия қилишади. Бу эса аёллар саломатлигини асраш, соғлом фарзандларни дунёга келтириш имкониятини яратади”,— дейди яна бир шифокор.

    Андижонда яна учта перинатал маркази фойдаланишга топшириш режалаштирилган

    Ҳилолахон Ортиқованинг айтишича, президент қарорига асосан вилоятдаги яна учта ҳудудда туманлараро перинатал марказлари фаолияти йўлга қўйилиши режалаштирилган. Натижада вилоят марказидан олисда бўлган ҳудудлардаги аёлларга тезроқ ва сифатли биринчи ёрдамни кўрсатиш, она ва боланинг саломатлигини сақлаш имконияти вужудга келади.

    “Президент қарори билан вилоятимизда яна учта Пахтаобод, Шаҳрихон ва Қўрғонтепа туманларида ҳудудлараро перинатал марказлари ташкил этиш режалаштирилган. Ушбу марказларни ташкил этишдан мақсад аёлларга тезроқ ва сифатли биринчи ёрдамни кўрсатиш.

    Мисол учун, Хонобод ёки Қорасув шаҳарларида яшовчи туғуруқ жараёнида қийналаётган аёллар вилоят перинатал марказига етиб келиши учун 70-80 километр масофани босишлари лозим бўлади. Бу ерга етиб келгунича аёл фарзандини йўлда дунёга келтириб қўйиши ҳам мумкин.

    Натижада ҳаёти хавф остида қолиш эҳтимоли бор. Қўрғонтепа туманида перинатал маркази ишга тушгач нафақат Қўрғонтепа балки унга яқин бўлган Хонабод, Қорасув шаҳарлари ва Жалақудуқ, Хўжаобод туманларига хизмат кўрсатади. Ҳудудлардаги марказларда ҳам барча шароитлар яратилади”, — дейди Ҳилолахон Ортиқова.

    12.02.2023, 11:36   Изоҳ (0)   4980
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    Умиджон Мамарасулов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Навоийнинг 100 та ғазалини ёд олган қиз. Энди у “Хамса”ни ўрганиш ниятида 

    12.02.2023, 10:38

    Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида Ҳайратон–Мозори Шариф темирйўлидан фойдаланиш борасида янги келишув имзоланди 

    12.02.2023, 10:26

    Ўзбекистонликлар Туркияга жўнатаётган нарсалар орасида эски ва яроқсиз кийимлар йўқлиги маълум қилинди 

    12.02.2023, 10:15

    Тошкентда Туркияга инсонпарварлик ёрдами йиғиш қайта бошланди

    12.02.2023, 09:48

    Фарғонада 4 қаватга мўлжалланган турар жой биноси 7 қават қилиб қурилди

    12.02.2023, 08:37

    Тошкентда дарз кетган кўп қаватли уйни қурган тадбиркорларга жиноят иши қўзғатилгани маълум бўлди

    12.02.2023, 00:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.