Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 23-турида “Манчестер Юнайтед” 12 февраль, якшанба куни “Лидс” майдонида меҳмон бўлди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар дахлсиз қолди. Ўйиндаги биринчи тўп 80-дақиқага келиб киритилди: Маркус Рэшфорд қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди.
Орадан беш дақиқа ўтиб Алеxaндро Гарначо манкунианларнинг тезкор ҳужумини гол билан якунлади. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.
Ушбу ғалабадан кейин “Манчестер Юнайтед” очколарини 46 тага етказиб олган ҳолда иккинчи ўринга кўтарилди. Пешқадам “Арсенал” ҳисобида 51 очко мавжуд, учинчи ўриндаги “Манчестер Сити”да 45 очко бор. Ҳар икки жамоа иккитадан захира ўйинига эга.
АПЛ
23-тур баҳси
12 февраль, якшанба
“Лидс” — “Манчестер Юнайтед” 0:2
Голлар: 0:1 – 80 Рэшфорд, 0:2 – 85 Гарначо.
“Лидс”: Мелье, Эйлинг, Вебер, Кох, Фирпо, Адамс, Ҳаррисон (Ааронсон, 73), Маккенни (Гринвуд, 86), Бемфорд (Рюттер, 58), Саммервилл, Нионто.
“Манчестер Юнайтед”: Де Хеа, Диогу Далот (Уан-Биссака, 73), Магуайр, Шоу, Маласиа (Мартинес, 61), Забитцер, Фред, Бруну Фернандеш, Вегорст, Рэшфорд (Эланга, 90+1), Санчо (Гарначо, 61).
Огоҳлантиришлар: Фирпо (18), Фред (21), Маккенни (40).
Изоҳ (0)