Футбол бўйича Италия А Сериясининг 22-турида “Рома” 11 февраль, шанба куни “Лечче”га қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 7-дақиқасида Рожер Ибанез ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 17-дақиқада Пауло Дибала пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди.
Ўйиннинг қолган дақиқаларида дарвозалар ишғол этилмади ва ҳар бир жамоа 1 очкодан жамғарди.
Римликлар очколарини 41 тага етказиб, 3-ўринни эгаллаб турибди. “Лечче” эса 24 очко билан 13-поғонани банд этган.
А Серия
22-тур баҳси
11 февраль, шанба
“Лечче” – “Рома” 1:1
Голлар: 1:0 – 7 Рожер (автогол), 1:1 – 17 Дибала (пенальти).
“Лечче”: Фальконе, Жандре, Умтити, Баскиротто, Галло (Песселла, 74), Блен, Юлманд, Гонсалес (Аскилдсен, 67), Ди Франческо (Уден, 88), Эспето (Банда, 74), Коломбо (Волкерлинг, 67).
“Рома”: Руй Патрисиу, Смоллинг, Манчини, Рожер, Матич (Вейналдум, 83), Кристанте, Пеллегрини (Солбаккен, 88), Залевски, Дибала, Абраҳам (Белотти, 83), аш-Шаарави.
Огоҳлантиришлар: Эспето (16), Рожер (33), Коломбо (52), Гонсалес (62), Юлманд (90).
Изоҳ (0)