Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси март ойида ўзининг навбатдаги йиғинини ўтказади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати маълум қилди.
Ушбу йиғин доирасида Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Бразилияга қарши ўртоқлик ўйинларида иштирок этади. Ўйинлар 4 ва 5 март кунлари Бразилиянинг Карлус-Барбоза шаҳрида ўтказилади.
Бразилия терма жамоаси футзал бўйича беш карра жаҳон чемпиони ҳисобланади. Сўнгги бор жамоа 2012 йилда ўтган мини-мундиалда чемпионликни қўлга киритганди.
Ўзбекистон терма жамоаси 2022 йилнинг октябрида ўтган Осиё Кубогида бронза медалига чиқди.
Ўзбекистонлик футзалчилар аввалроқ Беларусга қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказиб, уларда мағлубиятга учраганди (1:3, 4:7).
Изоҳ (0)