Наманган вилоятининг Косонсой туманидаги уйда 7 февраль куни газ портлаганди. Бош прокуратура матбуот хизмати ҳодиса оқибатида бир киши вафот этганини маълум қилди.

ФВВ томонидан эълон қилинган бирламчи маълумотда портлаш оқибатида тўрт киши тан жароҳати олгани қайд этилганди. Бош прокуратура ахборотига кўра, ҳодиса оқибатида беш нафар шахс турли тан жароҳати олган. Кўрсатилган тез-тиббий муолажаларга қарамасдан, бир нафари шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Косонсой туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 258-моддаси 2-қисми “а” банди (тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)