Наманган вилояти Косонсой туманидаги уйда газ портлаши оқибатида 4 киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда вилоят ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа 7 февраль куни соат 07:30 ларда юз берган. Ҳодиса оқибатида 4 нафар фуқаро тан жароҳатини олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, прокуратура ҳамда “Ҳудудгазтаъминоти” ходимлари етиб борган.
Изоҳ (0)