Ўзбекистонда 2023 йил 1 апрелдан бошлаб профессионал таълим муассасалари ўқитувчиларининг ойлик маошлари оширилади. Бу ҳақда 2023 йилги давлат дастури лойиҳасида белгиланди.
Ҳужжатда қайд этилишича, профессионал таълим муассасаси педагогларининг базавий тариф ставкалари мос равишда умумий ўрта таълим муассасаси педагогларининг базавий тариф ставкаларига тенглаштирилади.
Профессионал таълим муассасаси биринчи ва иккинчи малака тоифасига эга бўлган, малака тоифасига эга бўлмаган олий маълумотли ҳамда олий маълумотга эга бўлмаган ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкалари тегишинча умумий ўрта таълим муассасаси биринчи ва иккинчи малака тоифали ўқитувчиси, олий маълумотли ўқитувчиси ҳамда ўрта махсус маълумотли ўқитувчисининг базавий тариф ставкаларига тенглаштирилади.
Натижада 27 нафар профессионал таълим муассасалари ўқитувчиларининг ойлик маошлари 20 фоизга оширилиб, ўртача 3 миллион сўмга тенг бўлади.
Ушбу мақсадларга жорий йилда 139 миллиард сўм йўналтирилади.
Изоҳ (0)