“Манчестер Сити”нинг молиявий қоидабузарликлари исботланса, уни қандай жазолар кутиб тургани маълум.
Аввалроқ, Манчестер клубидан очколар тортиб олиниши ва АПЛдан четлатилиши мумкинлиги хабар қилинганди. Бироқ жазо фақатгина бундан иборат эмас.
Sky Sports нашрининг хабар беришича, “Манчестер Сити” ишини кўриб чиқаётган мустақил комиссия клубни чемпионат ўйинларидан четлатиши, лига раҳбарларига баъзи ўйинларни қайта ўтказишни тавсия қилиши ва товон пули тўлашни жорий қилиши мумкин. Шунингдек, комиссия баъзи футболчиларнинг рўйхатдан ўтказилишини бекор қилиши мумкин. Ундан ташқари етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун йўналтирилган шартли ҳукм ёки жарима ҳам жорий қилинади.
Қайд этилишича, “шаҳарликлар”нинг айби исботланган тақдирда келаси мавсумда клубдан очколар олиб ташланади. Жараён жорий мавсум охиригача якунланмаса, бу содир бўлади.
The Athleticънинг қўшимча қилишича, “Манчестер Сити”дан очколар олиб ташланса, совринлардан ҳам маҳрум бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Англия Премьер Лигаси “Манчестер Сити” клубини 100 дан ортиқ молиявий қоидаларни бузганликда айбламоқда. Клуб эса бу ишда ҳеч қандай айби йўқлиги борасида баёнот берди.
Изоҳ (0)