Ўзбекистон ТИВ Туркиядаги зилзила оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳатланган Ўзбекистон фуқаролари бўйича маълумот келиб тушмаганини маълум қилди.
Вазирлик матбуот хизматининг билдиришича, 6 февраль Тошкент вақти билан соат 11:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг Туркиядаги дипломатик ваколатхоналарига зилзила оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳатланган Ўзбекистон фуқаролари бўйича маълумот келиб тушмаган.
“Дунё” ААнинг хабар қилишича, Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонаси ва Истанбулдаги бош консуллиги Туркия ҳукумати, шу жумладан, ТИВ ҳузурида ташкил этилган оператив штаб билан доимий мулоқотда бўлиб турибди.
Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонаси (тел.: +90-312-441-38-71, +90-312-441-17-46) ва/ёки Истанбулдаги бош консулхонасига (тел.: +90-212-323-20-37, +90-212-323-20-39) мурожаат қилишлари мумкин.
Изоҳ (0)