Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон ва Жанубий Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги Инновацион ҳамкорлик дастурини биргаликда амалга оширади.  Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги хабар берди.

Фото: Инновацион ривожланиш агентлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, вазир ўринбосари Шаҳло Турдиқулова Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги KOICA’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Пак Сонджин билан учрашди. Унда ўзаро ҳамкорлик истиқболлари, вазирлик томонидан олимларни, илмий ва стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун яратилган имкониятлар муҳокама қилинди.

Вазир ўринбосари KOICA ваколатхонаси ва вазирлик ўртасида илмий-тадқиқот муассасаларини трансформация қилиш, инновацион ҳудудларда “ақлли” технологияларни жорий этиш, тиббиёт ва биотехнология соҳаларида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик бўйича таклифларни илгари сурди.

Учрашув якунлари бўйича KOICA’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан эксперт-маслаҳатчиларни жалб қилиш, шунингдек, Ўзбекистон миллий стартап экотизимини модернизация қилиш бўйича Инновацион ҳамкорлик дастури (IPS) доирасида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Украина Қримни қайтаришга уринса, Россия ядро қуролидан фойдаланиши мумкин” — Медведев
Спорт
“Навбаҳор”га қарши ўйинда “Пахтакор” дарвозаси томон иккита пенальти белгилаган Вадим Агишев 6 та ўйинга четлатилди 
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда сўнгги олти йилда аҳолининг интернетдан фойдаланиш имкони икки баробар кўпайди