“Ньюкасл” Англия Лига Кубогининг ярим финалида “Саутҳэмптони”ни мағлубиятга учратди (1:0, 2:1).
Шу тариқа “Ньюкасл” 47 йил деганда илк бор ва ўз тарихида иккинчи марта ушбу мусобақа финалига чиқди.
Бунга қадар жамоа 1975/76 йилги мавсумда бу ишни уддалаган ва финалда “Манчестер Сити”га енгилганди (1:2).
“Ҳаккалар”нинг финалдаги рақиби 1 февраль куни бўлиб ўтадиган “Ноттингем Форест” ва “Манчестер Юнайтед” жамоалари ўртасидаги жавоб ўйинидан кейин аниқланади. Дастлабки ўйин манкунианларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаганди.
Изоҳ (0)