• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Дарё” кундалигида 27 январда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    “Дарё” нашри 27 январда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

    АҚШ “Вагнер”ни трансмиллий жиноий ташкилот деб эълон қилди ва унга алоқадор Россия, Хитой ва Бирлашган Араб Амирликлари компанияларига санкциялар киритди.

    АҚШ Молия вазирлиги “Вагнер” хусусий ҳарбий компаниясини трансмиллий жиноий ташкилот деб эълон қилди. Бу ҳақда вазирлик сайтида хабар берилди.

    АҚШ Молия вазирлиги, шунингдек, “Вагнер”га алоқадор бўлган Россия, Хитой, Люксембург ва Бирлашган Араб Амирликлари компанияларига ҳам санкциялар киритди. Хусусан, Хитойнинг Spacety China компанияси санкциялар остида қолди — АҚШ маълумотларига кўра, у Украинанинг сунъий йўлдошдан олинган суратларини “Вагнер”га сотган.

    АҚШ Молия вазирлигининг санкциялар рўйхатига, жумладан, Россия саноат ва савдо вазирлиги раҳбари Денис Мантуров, Tataристон раҳбари Рустам Минниханов ва Россия ҳарбий-саноат мажмуасининг бир қатор компаниялари киритилган.

    Уруш бошланганидан буён “Вагнер” жангчилари  Украинадаги жанговар ҳаракатларда фаол иштирок этмоқда, лекин улар расмий равишда РФ Мудофаа вазирлигига ҳисобот бермайди.

    Фаластин Исроил билан хавфсизликни мувофиқлаштириш режимини тўхтатди сабаб ва кутилмалар

    Исроил мудофаа кучлари (ИМК) 27 январга ўтар кечаси Ғазо секторидан мамлакат ҳудудига учта ракета учирилганини маълум қилди.  Ракеталарга жавобан Исроил ҳам Ғазога авиазарба йўллаган ва HAMASнинг ракета ишлаб чиқарувчи ерости иншоотини йўқ қилган.

    “Ғазо секторида содир бўлаётган воқеалар учун HAMAS террорчилик ташкилоти жавобгар, айнан улар Исроил давлати хавфсизлигини бузганлик учун товон тўламоқда”, — дейилади ИМКнинг Twitterъдаги хабарида.

    ОАВ хабарларига кўра, Ғазодан отилган ракеталар Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Женин қочқинлар лагерида ИМК операцияси пайтида тўққиз нафар фаластинликнинг ўлдирилишига жавоб бўлди.

    Алжазеера ва Фаластиннинг WAFA ахборот агентлиги маълумотларига кўра, 26 январь куни эрталаб Исроил ҳарбийлари Женинга кирган. У ерда снайперлар томлардаги позицияларни эгаллаб, шиддатли тўқнашувларни келтириб чиқарган, аскарлар эса Исроил хавфсизлик кучлари йўлини тўсмоқчи бўлган ёш фаластинликларга қарата ўт очган. WAFA маълумотларига кўра, Исроил армияси қочқинлар лагеридаги электр таъминотини узиб қўйган ва у ерга тиббиёт ходимлари ёки журналистларнинг киришига рухсат бермаган.

    Фаластин раҳбарияти Жениндаги отишмадан кейин Исроил билан хавфсизликни мувофиқлаштириш режими тўхтатилганини эълон қилди. Jerusalam Post Фаластин шунга ўхшаш қарорни 2020 йилда ҳам эълон қилгани, аммо беш ойдан кейин ундан воз кечганини ёзди.

    Айни пайтда Фаластин раҳбарияти Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашига мурожаат йўллашга қарор қилган.

    Украинага жанговар самолётлар етказиб берилиш шартлари айтилди

    Ғарб давлатлари Киевга танклар етказиб берилиши ҳақида эълон қилгач, Украина президенти ғарбдан узоқ  масофага учувчи ракеталар ва жанговар самолётлар олишни ҳам кутаётганини айтди. Politico нашри хабар беришича, Ғарб ҳарбий амалдорлари бу масалани муҳокама қилмоқда.

    Хусусан, Париж Киевга қирувчилар етказиб беришни истисно қилмайди, аммо бу ҳаракат урушнинг кучайишига олиб келмаслиги, шунингдек, Европа хусусан, Франциянинг хавфсизлигига зарар етказмаслиги шарт. Бу ҳақда Франция Миллий ассамблеясининг Миллий мудофаа ва Қуролли кучлар қўмитаси раҳбари Томас Гасиллуд маълум қилди.

    “Ҳар бир аниқ вазият бўйича сўровларни кўриб чиқишимиз ва барча эшикларни очиқ қолдиришимиз керак. Буёғига нима бўлишини яқин ҳафталарда кўрамиз, чунки ишлар тез суръатда давом этмоқда”, — дея тушунтирди франциялик амалдор.

    Шунингдек, у Франция Украинага ўзининг Leclerc танкларини етказиб бериши даргумонлигини таъкидлади, чунки улар Киевга берилиши эълон қилинган Америка ва Германия танклари билан “мос тушмайди”.

    Ўзбекистон—Қирғизистон ҳамкорлигида қайси йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди

    Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров тор доирадаги музокараларни икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари, қатор вазирлик ва вилоятлари раҳбарлари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом эттириб, ҳамкорлик йўналишларни белгилади.

    Музокарада саноат кооперацияси доирасида қарийб 500 миллион долларлик янги инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш таклиф қилинди. Автомобиллар, замонавий маиший техника, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, фойдали қазилмаларни биргаликда қазиб олиш ва қайта ишлаш шулар жумласидан.

    Интенсив боғлар ва иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш, мева-сабзавот ва чорвачилик маҳсулотларини етказиш, етиштириш каби агрокооперация дастурини амалга ошириш белгиланди.

    Транспорт ва логистика соҳасида: Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўлини қуриш ишларини фаоллаштириш, Андижон—Ўш—Иркиштом автомобиль йўлини тўлиқ ишга тушириш  мақсадида қўшма транспорт-логистика компаниясини ташкил этишга келишилди.

    Музокараларда энергетика соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Гидроэнергетикадаги лойиҳаларни амалга ошириш, шу жумладан Қамбарота ГЭС-1 қурилиши борасида биргаликдаги саъй-ҳаракатларни тезлаштириш зарурлиги қайд этилди.

    27.01.2023, 22:51   Изоҳ (0)   1870
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Даниялик сиёсатчи Копенгагендаги масжид олдида Қуръонни ёқиб юборди. Дания элчиси Туркия ТИВга чақиртирилди

    27.01.2023, 22:05

    Сайфулло Соипов 2017 йил Нью-Йоркда юз берган терактда айбдор деб топилди. У ўлимга ҳукм қилиниши мумкин

    27.01.2023, 21:10

    Абрамовичнинг Россия ва Украина ўртасидаги воситачилик роли ўзгарди — WSJ

    27.01.2023, 20:07

    “Толибон” Ўзбекистонни яна электр энергияси бўйича ваъдани бажармаганликда айблади 

    27.01.2023, 19:03

    Путин йўқотишларга қарамай, баҳорда Украинага қарши янги ҳужумни режалаштирмоқда — Bloomberg

    27.01.2023, 18:42

    Трамп Украинадаги урушни 24 соатда тугатиш бўйича музокара олиб бориши мумкинлигини айтди. Кремл буни тасдиқлади

    27.01.2023, 17:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари стратегик шерикликни кенгайтиришга келишиб олди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:44

    Нафис мато ва очиқ ранглар: таниқли инстаблогерларнинг ёзги образларини таҳлил қиламиз

    Лайфстайл | 5 август, 19:40

    Британия контрразведкасининг биринчи аёл директори Стелла Римингтон вафот этди

    Дунё | 5 август, 19:20

    Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида сезилди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:19

    Лазизбек Муллажоновнинг Олимпия медали бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Спорт | 5 август, 19:15

    Тошкентда велосипед ўғриси 5 йилдан кўпроқ муддатга қамалди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.