“ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция Кубогининг 1/16 финалида “Пеи-де-Кассел”га қарши кечган ўйинда (7:0) бешта гол муаллифига айланди.
“ПСЖ” тарихида илк бор бир футболчи расмий ўйинда бешта гол урди. Шунингдек, бу Мбаппе фаолиятидаги ҳам илк пента-трик бўлди. Бунга қадар Килиан кўпи билан 4 та гол урганди (икки марта).
24 ёшли футболчи Лига 1 жорий мавсумида 17 та ўйин ўтказиб, 13 гол ва иккита голли узатма муаллифига айланди.
Изоҳ (0)