• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Фоторепортаж: Ғарб Украинага қандай қуролларни ваъда қилмоқда?

    Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича алоқа гуруҳининг Рамштайндаги йиғилишида НАТО давлатлари Киевга қандай қуролларни жўнатишга тайёрлиги ҳақида ҳисобот берди. Асосий эътибор ҳаво ҳужумидан мудофаа қуролларига, шунингдек ҳарбий хизматчиларни ташиш учун мўлжалланган зирҳли транспорт воситалари(бронемашина)га қаратилмоқда. Биринчи марта Украинага Буюк Британия ва Францияда ишлаб чиқарилган танклар, шунингдек, АҚШ армиясининг асосий воситаси — Bradley бронемашиналари ваъда қилинди. Янги ҳарбий ёрдам пакетидан жой олган асосий қуроллар ҳақида «РБК» фоторепортаж тайёрлади.

    Германия ҳарбийлари Варбело шаҳридаги ўқув марказида матбуот тақдимоти учун Patriot комплекслари томон югуриб кетмоқда.

    Германия ҳарбийлари Варбело шаҳридаги ўқув марказида матбуот тақдимоти учун Patriot комплекслари томон югуриб кетмоқда.
    Фото: Getty Images

    Украинанинг муҳим инфратузилмасига берилган зарбалар фонида АҚШ Киевга Украина узоқ вақтдан бери сўраётган Patriot ҳаво мудофааси тизимларини ваъда қилди. Patriot батареяси электр станцияси, радарлар, ракеталарни бошқариш тизими, учириш мосламалари, антенна-мачта конструкцияси ва тутувчи ракеталардан (ПАC-2 ва ПАC-3) иборат. АҚШ Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази маълумотларига кўра, ҳозирда битта батареянинг баҳоси тахминан 1,1 миллиард долларни ташкил этади.

    Бундан ташқари, Украина Humwee йўлтанламас машиналарига ўрнатилган Авенгер зенит-ракета комплексларини, Британиянинг Старстреак аир дефенcе ҳаво мудофаа тизимларини, шунингдек, Украинага ўтган йили ҳам юборилган NASAMS (АҚШ ва Норвегия ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган) ҳаво мудофаа тизимларини олиши керак. Бу сафар олтита NASAMS тақдим этилиши кутилмоқда.

    Канаданинг Рошел заводида турган Сенатор бронемашинаси.

    Канаданинг Рошел заводида турган Сенатор бронемашинаси.
    Фото: Reuters

    Украина Қуролли кучларининг мунтазам равишда зирҳли транспорт воситаларидан айрилаётгани Ғарб давлатларини ҳарбийларни ташиш учун кўплаб бронемашиналар етказиб беришга мажбур қилмоқда.

    Канада Украинага ўзи ишлаб чиқарган 200 та Сенаторъни юборишга ваъда берди. Машина соатига 110 км тезликка чиқа олади ва унга пулемёт ёки автоматик гранатани ортиш мумкин.

    Бундан ташқари, Франциянинг Бастион машиналари Украинага келтирилиши мумкин, Париж илгари бу машиналарни Африкадаги можаро зоналарига юборган. Шунингдек, аввал Украина Қуролли кучлари томонидан турли йўналишларда фойдаланилган кичик танклар — Швециянинг Strf 90 ва Американинг М-113 машиналари Киевга етказиб берилиши мумкин.

    Британиянинг Буллдог зирҳли транспорти

    Британиянинг Буллдог зирҳли транспорти
    Фото: Reuters

    Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес Украинага Буллдог бронетранспортёрларини юборишга ваъда берди. Ушбу машина Ироқ ва Афғонистондаги қуролли можаролар пайтида ишлатилган. Ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича, Исроилнинг Рафаэл зирҳлари туфайли машина қўлда отиладиган танкка қарши гранаталарга дош бера олади. Буллдог двигатели Rolls-Royce томонидан ишлаб чиқарилган.

    АҚШ, ўз навбатида, Киевга 90 та Stryker бронетранспортёрларини ваъда қилди. Ҳозиргача Украинада ушбу машинанинг Канадада чиқарилган вариантлар мавжуд эди. Stryker оиласининг зирҳли машиналари Ироқда ишлатилган, аммо бошқа мамлакатлар армияларига деярли етказиб берилмаган.

    Marder пиёдалар учун жанговар машинаси.

    Marder пиёдалар учун жанговар машинаси.
    Фото: Reuters

    Германия Украинага 40 та Marder пиёдалар учун жанговар машинасини етказиб беришга рози бўлди. Бу асосан Бундесвернинг омборларида сақланаётган машиналар бўлиб, улар янги эмас. Marder узоқ вақтдан бери ўзининг яхши ҳимояси билан танилган, аммо шиддатли жанговар ҳаракатлар шароитида бу машинадан камдан-кам фойдаланилган. Аввал Marder’ларнинг бир қисми Афғонистондаги немис контингентига юборилганди.

    Франциянинг АМХ 10 РC танки (биринчи планда) ва Германиянинг Boxer зирҳли машиналари. Франция Украинага АМХ-10 танкларини етказиб беришни ваъда қилди.

    Франциянинг АМХ 10 РC танки (биринчи планда) ва Германиянинг Boxer зирҳли машиналари. Франция Украинага АМХ-10 танкларини етказиб беришни ваъда қилди.
    Фото: Reuters

    Британия армияси полигонида Challenger-2 танкларининг колоннаси.

    Британия армияси полигонида Challenger-2 танкларининг колоннаси.
    Фото: Reuters

    Британия ва Уммон армияларининг асосий жанговар танки бўлган Challenger 2 жуда ҳаракатчан ва аввало бевосита ўт очиш зоналарида фойдаланиш учун мўлжалланган. Танкларни ишлаб чиқарувчи Rheinmetall BAE Systems Land маълумотларига кўра, улар кенг миқёсдаги юқори интенсив тўқнашувларда ҳам ҳаракатлана олади. У 120 миллиметрли L30 сойли танк замбараги билан жиҳозланган. Ушбу турдаги танклар Британия армияси томонидан Босния, Косово ва Ироқда ишлатилган.

    Британия ҳукумати Киега 14 та танк етказиб бермоқчилиги ҳақида эълон қилди, агар бу амалга ошса, 1990 йилларнинг охирида яратилган ушбу танклар Украина ихтиёридаги биринчи замонавий Ғарб танкларига айланади.

    Caesar ўзиюрар артиллерия қурилмаси.

    Caesar ўзиюрар артиллерия қурилмаси.
    Фото: Reuters

    Дания Франциянинг Nextэр компаниясига ўз армияси учун буюртма берган 19 та Caesar  ўзиюрар артиллерия қурилмаларини Украинага топширишга қарор қилди. Дания ҳозиргача нечта қурилмани олгани ва Украина армиясига қачон етказиб бериши ҳақида маълумот берилмаган, аммо бу Дания армиясида янги бригада яратишни секинлаштириши аниқ.

    Ишлаб чиқарувчи компаниянинг маълумотларига кўра, 155 мм калибрли Caesar 2009 йилдан бери дунёнинг кўплаб армияларида фаол ишлатилган ҳамда Афғонистон, Ливан ва Малида ўз кучини исботлаган.

    Украинада ҳам аввалроқ Франциядан олинган Caesar’лар фаол ишлатилмоқда.

    АҚШ армиясининг М2А3 Bradley жанговар машинаси.

    АҚШ армиясининг М2А3 Bradley жанговар машинаси.
    Фото: Getty Images

    Қўшма Штатлар Украинага Bradley пиёдалар учун мўлжалланган жанговар машиналарини етказиб беришни ваъда қилди. Бу Америка армиясидаги асосий машина. Иккинчи жаҳон уруши қўмондони Омар Бредли номи билан аталган Bradley 25 миллиметрли замбарак, пулемёт ва танкка қарши ракета тизими билан жиҳозланган.

    Арчер — Швециянинг кўп мақсадли ўзиюрар артиллерия қурилмаси. Унинг ўзига хос хусусияти — тўлиқ автоматик зарядлаш тизими, шунингдек, ўқдан ҳимоя қилувчи зирҳли кабинаси. Швеция Мудофаа вазирлиги Украинага бу машиналарнинг етказиб берилишини январь ойида маъқуллади.

    Арчер — Швециянинг кўп мақсадли ўзиюрар артиллерия қурилмаси. Унинг ўзига хос хусусияти — тўлиқ автоматик зарядлаш тизими, шунингдек, ўқдан ҳимоя қилувчи зирҳли кабинаси. Швеция Мудофаа вазирлиги Украинага бу машиналарнинг етказиб берилишини январь ойида маъқуллади.
    Фото: Wikipedia

    НАТО давлатлари ваъда қилган бошқа қуроллар қаторида Болтиқбўйи ва Шарқий Европа давлатлари Украинага совет қуролларининг сўнгги захираларини, жумладан гаубицалар, Ми-8 вертолётлари ва Т-72 танкларини юборишга келишиб олди. Шунингдек, ҳарбий ёрдам пакетларидан уруш зонасида ишлатилаётган артиллерия қурилмалари ва ҳаво мудофаа тизимлари учун снарядлар жой олган.

    Германиянинг Leopard 2 A6 танки.

    Германиянинг Leopard 2 A6 танки.
    Фото: Getty Images
    Германиянинг Леопард танклари билан қуролланган бир қатор Европа Иттифоқи давлатлари, жумладан Польша ва Финляндия уларни Киевга беришга тайёрлигини билдирган. Бироқ бунинг учун Берлиндан рухсат талаб қилинади, Германия расмийлари эса танкларни ёлғиз етказиб беришдан бош тортмоқда. Германия канцлери Олаф Шольц Украинадаги можарони Россия ва НАТО ўртасидаги урушга айлантириш нияти йўқлигини айтган. 19 январь куни Süddeutsche Zeitung ва The Wall Street Journal нашрлари юқори мартабали немис расмийларига таянган ҳолда, Шольц АҚШ президенти Жо Байден билан суҳбатда Вашингтон Abrams танкларини Киевга топширсагина, Германия ҳам Украинага Leopard 2 танкларини етказиб беришини айтгани ҳақида хабар берди. Кейинроқ расмий Берлин бундай мулоқот бўлганини рад этди. Шу билан бирга, Пентагон техник хизмат кўрсатишнинг мураккаблигини таъкидлаб, Abrams’ларни етказиб беришнинг имкони йўқлигини билдирган.

     

    22.01.2023, 16:55   Изоҳ (0)   30551
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитойда қор кўчкиси автотуннелнинг оғзини тўсиб қўйди. 28 киши ҳалок бўлди (видео)

    22.01.2023, 15:12

    Грузияда аёл операциядан кейин қорнида қолиб кетган қайчи билан 3 ой юрди

    22.01.2023, 14:11

     Крис Хипкинс Янги Зеландиянинг янги бош вазири этиб сайланди

    22.01.2023, 13:12

    Араб мамлакатлари ва Туркия Швецияда Қуръоннинг ёқиб юборилишини қоралади

    22.01.2023, 12:36

    Исроилда 100 мингдан ортиқ одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди (видео)

    22.01.2023, 11:56

    Байденнинг уйида 12 соат тинтув ўтказилди ва махфий ҳужжатларнинг учинчи партияси топилди

    22.01.2023, 10:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Расман: Флориан Вирц – “Ливерпуль” футболчиси

    Спорт | 20 июн, 23:12

    “Дарё” дайжести: 20 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 20 июн, 23:05

    БМТ йиғилишида Эрон ва Исроил вакиллари ўртасида баҳс-мунозара юзага келди

    Дунё | 20 июн, 22:50

    Самарқандда 1 кг гиёҳвандлик моддасини 10 минг долларга сотаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 20 июн, 22:35

    Эроннинг Beэр-Шевага ҳужуми оқибатида Microsoft офиси вайрон бўлди

    Дунё | 20 июн, 22:25

    Путин учинчи жаҳон уруши бошланиши хавфи уни ташвишга солаётганини билдирди (видео)

    Дунё | 20 июн, 22:20

    Суперлига. “Насаф” меҳмонда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 20 июн, 22:15

    Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон бўйлаб биринчи юк ташуви 8 кунда етиб борди

    Ўзбекистон | 20 июн, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.