Хитойнинг Тибет автоном туманидаги автомагистрал туннел устига қор кўчкиси келиб тушди. Қидирув-қутқарув ишлари давомида 28 кишининг жасади топилди, деб хабар бермоқда BBC.
«Тибет шоссесида қор кўчкиси остида қолган одамларни қидириш бўйича қутқарув операцияси якунланди. Ҳалок бўлганлар сони камида 28 киши», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, 17 январь куни кечқурун Нинчи шаҳри яқинидаги автомагистрал туннелнинг оғзини қор қоплагани сабабли одамлар қарийб бир ҳафта машиналар ичида қолиб кетган.
Маҳаллий ҳокимият органлари 7,5 км узунликдаги ўтиш жойини қазиш ишларига 1 348 нафар қутқарувчи ва 236 та техника жўнатган. Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, қор кўчкисининг юзага келишига кучли шамол сабаб бўлган.
Изоҳ (0)