Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Стокгольм округ суди Швециянинг икки фуқаросини Россия фойдасига жосуслик қилганликда айбдор деб топди. The Local буни замонавий Швеция тарихидаги энг жиддий жосуслик можароси деб атамоқда.

Фото: The Reddit

Фото: The Reddit

Тергов маълумотларига кўра, ака-ука Пейман ва Паям Киа ўн йил давомида Россия махсус хизматларига Швеция миллий хавфсизлигига таҳдид соладиган маълумотларни узатиб келган. Собиқ Швеция Давлат хавфсизлик хизмати ва Швеция Қуролли кучларида хизмат қилган 42 ёшли Пейман Киа ўзининг расмий мавқейи орқали махфий маълумотларни қўлга киритган, 35 ёшли Паям Киа эса бу маълумотни Россия разведкасига берган ва бунинг учун маош олган.

Бир йилдан ортиқ давом этган суд жараёнидан сўнг суд Пейман Киани умрбодга, Паям Киани эса тўққиз йил-у ўн ойга озодликдан маҳрум қилди.

«Россия Швеция хавфсизлигига энг катта таҳдиддир, шу учун Россия фойдасига жосуслик қилиш ҳаракатлари жиддий баҳоланиши керак», — дея суд қароридан иқтибос келтиради The Local.

Ака-укаларнинг ўзлари айбларини тан олмаяпти, уларнинг адвокатлари эса ҳукм устидан шикоят қилмоқчи.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди