2022 йилда ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи 72 348 та компания томонидан 39 трлн сўм солиқ тўланган.
Шундан 17,5 трлн сўми, яъни 44,8 фоизи 20 та корхона ҳисобига тўғри келади (НКМК ва ОКМК компаниялари ҳисобга олинмаган).
Улар тўлаган солиқлар товар айланмасининг 1/6 қисмини (101,3 трлн сўм) ташкил этиб, қўллаган солиқ имтиёзлари миқдори эса 2,6 трлн сўм бўлган.
Берилган солиқ имтиёзлари бўйича Uz-Kor Gas Chemical қўшма корхонаси етакчилик қилмоқда. Компанияга 2022 йилда 1,1 трлн сўм солиқ имтиёзлари берилган.
Бу борада иккинчи ўринда 703 млрд сўмлик имтиёзлар билан UzAuto Motors қайд этилган. Ўтган йили энг кўп солиқ тўлаган «Ўзбекнефтгаз» эса атиги 69 млрд сўм солиқ имтиёзларига эга бўлган.
Ушбу солиқ тўловчилар томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида:
- ҚҚС — 5,3 трлн сўм;
- Фойда солиғи — 5,3 трлн сўм;
- Акциз солиғи — 3,4 трлн сўм;
- Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ — 1,9 трлн сўм;
- ЖШОДС — 834,9 млрд сўм;
- Мол-мулк солиғи — 451,4 млрд сўм;
- Ер солиғи — 315,5 млрд сўм;
- Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ — 106,1 млрд сўм.
Изоҳ (0)