Россия президенти Владимир Путин ва мамлакатнинг бошқа раҳбарлари Украинага қарши уруш бошлагани учун халқаро трибунал олдига чиқиши керак. Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Гаагадаги Халқаро жиноий судга ташрифи чоғида айтди. Бу ҳақда Politico хабар берди.
Германия дипломатига кўра, Россия раҳбариятини Халқаро жиноят суди доирасида жавобгарликка тортишнинг иложи йўқ, чунки Россия бу суднинг юрисдиксиясини тан олмайди. БМТ Хавфсизлик Кенгаши Халқаро жиноий судга бундай ваколатларни бера олмайди, чунки Россиянинг ўзи бу резолюцияни вето ҳуқуқи билан блоклайди.
Бу тўсиқдан ўтиш учун Бербок ҳамкор давлатларга биргаликда Россиянинг Украинага қарши тажовузкорлиги жиноятини кўриб чиқадиган ва Россия раҳбариятини ҳукм қила оладиган «махсус трибунал» тузишни таклиф қилмоқда. Шунингдек, у Украина жиноят қонунчилигидан махсус трибуналнинг «юрисдиксиясини олиб ташлаш»ни илгари сурди. Трибунал ишига жалб қилинган прокурорлар ва судьялар, Бербокнинг фикрича, турли мамлакатлар вакили бўлиши, трибуналнинг ўзи эса Украинадан ташқарида жойлашган бўлиши зарур.
«Путин тажовузкорлиги эътибордан четда қолмаслигини билиши керак», — дейди Бербок.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)