Наманган вилоятининг Поп туманида юк машинаси ёниб кетгани ҳақида хабар берилган эди. ФВВ матбуот хизмати ҳолат юзасидан батафсил маълумот берди.
Қайд этилишича, 15 январь куни соат 16:09 да Наманган вилояти Поп тумани «Қўшминор» МФЙ ҳудудида кетма-кет ҳаракатланиб кетаётган учта MAN юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Оқибатда юк автомобилларида ёнғин келиб чиққан. Биринчи юк автомобили ёқилғи ташишга мўлжалланган бўлиб, мазут, иккинчи автомобилга кўмир, учинчи автомобилга бўёқ маҳсулотлари ортилган бўлган.
Воқеа жойига тўртта ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:30 да етиб бориб, ёнғин соат 16:33 да қуршаб олинган ва соат 17:20 да бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида юк автомобилларида бўлган уч нафар фуқаро ҳалок бўлган.
Ҳозирда ИИБ тезкор тергов гуруҳи томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)