Тошкентда савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, кўнгилочар савдо марказлари қисқартирилган иш режимига ўтказилади.
Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, аҳоли хонадонларига электр ва газ таъминотини узлуксиз етказиш мақсадида озиқ-овқат дўконлари ва умумовқатланиш корхоналаридан ташқари барча савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, кўнгилочар савдо марказлари ва истироҳат боғлари иш фаолиятини эрталаб соат 10:00 дан 17:00 га қадар амалга ошириши лозим.
Иш вақтидан сўнг, барча электр асбоблари, иситиш ускуналари ўчирилган ҳолда электр ва газ истеъмоли тўхтатилади.
Бундан аввал Тошкентда электр тизимига юкламани пасайтириш, ҳамда марказлашган иссиқлик тизими (отопление)да ҳароратни кўтариш мақсадида, энг камида уч кун давомида кўп қаватли уйларнинг иссиқ сув таъминотида ҳароратни вақтинча пасайтирилиши маълум қилинганди.
Изоҳ (0)