Наманган вилоятининг Поп туманида юк машинаси ёниб кетди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Вилоят ЙҲХБ матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳодиса Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 272-километрида юз берган. Ҳаракатланиб кетаётган юк машинасининг тормоз қисмида нозослик юзага келгани туфайли ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин ФВБ ва Қамчиқ махсус қидирув қутқарувчилари томонидан бартараф этилган.
Айни пайтда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)